• Иш вақти: Душанба - Жума - 9:00 - 18:00
  • Видеоқўлланма
  • Кабинетга кириш
  • UZ
  • RU
  • CNS .Davaktiv.Uz
    • Сайт ҳақида
      • Умумий маълумотлар
      • Кўп бериладиган саволлар
      • Ҳалқаро амалиёт
      • Эълонлар
    • Қонунчилик
    • Корхоналар
      • Кузатув кенгаши таркиби танлов асосида тайинланадиган корхоналар
      • Стратегик корхоналар
      • Маҳаллий ҳокимлик корхоналари
      • Давлат улуши 50 фоиздан паст корхоналар
      • Тижорат банклари
      • Кузатув кенгаши таркибига сайланган мустақил аъзолар реестри
      • Йиллик ҳисоботлар
      • Комиссия қарорлари
    • Умумий талаблар
    Full Image
    1. Бош саҳифа
    2. Ҳалқаро амалиёт
    3. Танлаш ва тайинлаш жараёнлари

    Танлаш ва тайинлаш жараёнлари

    Танлаш ва тайинлаш жараёнлари

     

    Халқаро амалиёт: Танлов ва тайинлаш жараёнлари

    Давлат Текширув, идентификация ёки аккредитация жараёнлари Номзодларни аниқлашда Кузатув кенгашининг (КК) роли Хусусий акциядорларнинг роли
    Австрия Қоида тариқасида, КК аъзолари мулкдор функциясини амалга оширувчи ташкилот томонидан кўрсатилади ва тегишли вазир томонидан тасдиқланади. КК аъзолари мулкдор функциясини амалга оширувчи ташкилот томонидан уларнинг малакаси ва кўникмаларига мувофиқ илгари сурилади. Истисно ҳолларда рекрутинг агентликлари (кейинги ўринларда - хедхантерлар) жалб этилади Йўқ Хусусий акциядорлар ўзларига тегишли улушларга мутаносиб равишда КК аъзолигига номзодларни кўрсатиш ҳуқуқига эга
    Бельгия Тайинланадиган номзодлар аниқ соҳалардаги (масалан, бухгалтерия ҳисоби, ҳуқуқий, молиявий ёки инвестиция тажрибаси) имкониятларига мувофиқ танлаб олинади. Қўлланилмайди ККнинг айрим вакансиялари ташқи ҳайъатнинг таклифига биноан акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланиши учун захира қилиб қўйилган.
    Бразилия Вазирлар КК вакилларини танлаш жараёнини мустақил равишда белгилайди. Қоида тариқасида, вазирлар тўғридан-тўғри КК аъзоларини таклиф қилади ва мулкдор функциясини амалга оширувчи ташкилот билан биргаликда тенг равишда жавобгарликни ўз зиммасига олади. Қўлланилмайди КК аъзолари учун турли овоз бериш тартиб-қоидалари (масалан, ККнинг 15% овоз берувчи капиталга кафолатланиши) миноритарларнинг манфаатлари ККда ҳимоя қилинишини таъминлайди.
    Канада КК аъзолигига номзодларни текшириш ёки таклиф қилиш бўйича расмий назорат механизми мавжуд эмас. Айрим ҳолларда амалдаги қонунчилик тайинлов қўмиталарини тузишни назарда тутади. ККнинг расмий профиллари ККнинг ўзи томонидан ўрнатилади ва юритилади, улар келажакдаги мумкин бўлган номзодлар бўйича ҳукумат қарорларини аниқлаш учун фойдаланилади. Қўлланилмайди
    Чили Номзодлар заҳираси ўтган тайинловлардан сақлаб қолинади ва қўллаб-қувватланади. Вакансия пайдо бўлганда, потенциал номзодлар қуйидагилар орасидан танлаб олиниши мумкин:
    - заҳирадан;
    - Пенсия фондининг мустақил номзодлар рўйхатидан;
    - янги ариза берувчилардан;
    - Чили давлат корхоналари тизими (Sistema de Empresas ёки SEP) ходимларининг тавсиялари асосида;
    - хедхантерлар ёрдамида.
    Одатда хедхантерлар хизматларидан кўпроқ фойдаланилади, айниқса йирик давлат иштирокидаги корхоналар (ДИК) учун КК раисларини жалб қилишда ёки аниқ муаммоларга дуч келаётган ДИК учун.
    SEP томонидан ККни баҳолаш ККдаги кўникмаларнинг етишмаслиги ёки таркибий заифликларни аниқлаш учун фойдаланилади. ККнинг ўзи номзодларни кўрсатиш жараёнида ҳеч қандай рол ўйнамайди. Миноритар акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида КК аъзоларини тайинлаши мумкин.
    Чехия Тегишли вазирлик-акциядор Бош вазир томонидан тасдиқланиши керак бўлган номзодларни таклиф қилади. Йўқ Миноритар акциядорлар ДИК устави ва Тижорат кодексига мувофиқ ҳуқуқларга эга.
    Дания Вазир/вазирлик ва КК раиси КК номзодларини биргаликда кўриб чиқадилар; кўникмалар/тажрибага қўйиладиган зарур талабларни шакллантирадилар; потенциал номзодларни аниқлайдилар ва уларнинг рўйхатини тайёрлайдилар. Кейинчалик, вазир таклиф этилган номзодларни Тайинловлар ва ташкилотлар қўмитасига тасдиқлаш учун тақдим этади. Ниҳоят, танланган номзодлар билан КК раиси танишади ва улар билан суҳбат ўтказади Раис жараённинг барча босқичларида иштирок этади. Акциядорлар ўртасида келишувлар мавжуд бўлган жойларда, улар одатда келишилган миқдордаги аъзоларни тайинлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
    «Сочилиб кетган» акциядорлик жамиятларида ёки тайинлов қўмиталари тузилади, ёки бошқа йирик акциядорлар билан норасмий алоқалар бўлиши мумкин.
    Эстония Қабул қилинган жараёнлар норасмий ҳисобланади. Оммавий реклама йўқ, вазирликларнинг олий раҳбарияти эса таклифлар киритади. Расмий рол йўқ. КК раиси билан норасмий равишда маслаҳатлашиш мумкин. Барча КК аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тайинланади. Устав мутаносиб вакилликни кафолатлайдиган қоидаларни ўз ичига олиши мумкин.
    Финляндия КК аъзолари заҳираси персонални танлаш бўйича ташқи маслаҳатчи томонидан юритилади (танлов асосида жалб этилади). Персонални танлаш бўйича маслаҳатчи потенциал номзодларни аниқлайди ва ҳукумат томонидан олинган ҳар қандай аризалар маслаҳатчига юборилади. КК раиси акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишидан анча олдин КК фаолияти ҳамда талаб этиладиган кўникмалар/фазилатлар юзасидан Мулкчиликни бошқариш департаменти (Ownership Steering Department) билан маслаҳатлашади. Агар акциядорлар сони чекланган бўлса, акциядорлар битимларида ККдаги вакиллик кўрсатилади. Акциядорларнинг номзодлар кўрсатиш қўмиталари листингдаги компанияларда ва акциялар базаси кенг бўлган битта ДИКда қўлланилади.
    Франция Фармон ёки қарор билан тайинланадиган КК аъзолари дастлаб Давлат холдинглари агентлиги (Agency for State Holdings ёки APE) томонидан таклиф қилинади. APE потенциал КК аъзоларидан талаб қилинадиган касбий профилни тўлдирадиган маъмурий ходимлар заҳирасини қўллаб-қувватлайди. Қўлланилмайди Овоз бериш ҳуқуқи компаниялар тўғрисидаги қонунга мувофиқ амалга оширилади.
    Германия Тўғридан-тўғри тайинлашлар учун мулкдор функциясини амалга оширувчи ташкилот томонидан кўрсатилган КК аъзолари вазир томонидан тасдиқланиши лозим. Қўмиталар ҳам, заҳиралар ҳам мавжуд эмас. Учинчи шахслар (аутсайдерлар) ариза топшира олмайди. Қўлланилмайди Акциядорлик жамиятлари учун: миноритар акциядорлар номзодларни таклиф қиладилар. Пропорционал тақсимланиши кўриб чиқилиши мумкин, аммо жамланган овоз бериш ҳуқуқи йўқ.
    Греция Барча вакансиялар ҳақида эълонлар берилади. Потенциал номзодлар тегишли тармоқ вазирлиги томонидан малака мезонларига (яъни маълумоти, тажрибаси) мувофиқ текширилади. Вазирлар томонидан таклиф этилган номзодлар вазирликлараро тасдиқланиши шарт. Қўлланилмайди Овоз бериш ҳуқуқи компаниялар тўғрисидаги қонунга мувофиқ амалга оширилади.
    Венгрия Венгрия давлат холдинг компанияси (HSHC) ёки тўғридан-тўғри потенциал номзодларга мурожаат қилади, ёки очиқ вакансиялардан фойдаланади. Вазирлар танлов жараёнида ҳеч қандай рол ўйнамайди. КК раиси (ва эҳтимол ККнинг бошқа аъзолари) танлов жараёнида маслаҳатлашади. ККни баҳолаш натижалари ҳам (мажбурий ҳисобланади) танлов жараёнида фойдаланилади. Хусусий акциядорлар билан маслаҳатлашувлар номзодларни кўрсатиш жараёнида ўтказилади, тайинловлар эса акциядорларнинг умумий йиғилишида амалга оширилади. Миноритар акциядорлар КК аъзоларини тайинлашлари мумкин.
    Исроил Номзодлар тегишли вазир ва молия вазири томонидан кўрсатилади. Расмий тартиб-қоида мавжуд эмас, бироқ номзодлар малака талабларига жавоб бериши керак. Бунинг учун номзодлар батафсил сўровномани тўлдириши шарт, у вазирлар томонидан Давлат компаниялари бошқармасига (Government Companies Authority ёки GCA) ва Тайинловларни текшириш қўмитасига тақдим этилади. GCA номзодлар ҳақида ўз фикрини билдиради; Қўмита номзод зарур малакага эга эканлигини аниқлаш учун ушбу маълумот ва сўровномадан фойдаланади. Йўқ Хусусий акциядорларнинг ҳуқуқлари Компаниялар тўғрисидаги қонунда ва ДИК уставида мустаҳкамланган. Номзодлар ҳукумат тартиб-қоидаларига бўйсунмайди.
    Италия Иқтисодиёт ва молия вазирлиги барча номзодларни кўрсатишни мувофиқлаштиради. Қўлланилмайди Хусусий акциядорлар учун ККдаги вакиллик кумулятив (жамланган) овоз бериш орқали амалга оширилади.
    Жанубий Корея Изчил жараён мавжуд эмас. Умуман олганда, Номзодларни кўрсатиш қўмитаси Давлат муассасаларини бошқариш комитетига рўйхат тақдим этади, у эса якуний қарор қабул қилувчи шахслар учун қисқа рўйхатни тайёрлайди. Номзодларни кўрсатиш қўмитаси Давлат муассасаларини бошқариш комитетига рўйхат тақдим этади Қўлланилмайди
    Латвия Ҳозирги вақтда умумий қабул қилинган амалиёт йўқ. Фойдаланиладиган усулларга қуйидагилар киради: очиқ танлов; персонални танлаш бўйича маслаҳатчилардан фойдаланиш. Йўқ Тижорат кодекси 5% ва ундан ортиқ улушга эга бўлган ҳар қандай акциядорга ККга номзодларни кўрсатиш ҳуқуқини беради.
    Литва Корпоратив бошқарувни мувофиқлаштириш маркази томонидан номзодлар маълумотлар базаси яратилган. Тармоқ вазирликлари ва танлов қўмитаси у билан маслаҳатлашиши шарт бўлмаса-да, маълумотлар базаси КК аъзоларини аниқлашда мунтазам равишда фойдаланилади. Потенциал номзодлар кўриб чиқиш учун ўз исмларини тақдим этишлари мумкин; тегишли вазирликлар ҳам номзодларни тақдим этиши мумкин. Масъулияти чекланган компаниялар учун тармоқ вазири идоралараро танлов комиссияси томонидан тасдиқланган номзодларни рад этиш учун вето қўйиш ҳуқуқига эга. Йўқ Компаниялар тўғрисидаги қонунда назарда тутилган ҳуқуқларга мувофиқ
    Малайзия Потенциал директорлар инвестиция корпорациялари (Хазана ёки Пермодалан) томонидан аниқланади. Мустақил директорлар, одатда, корпоратив бошқарув институтлари томонидан яратилган заҳирадан олинади. Номзодларни кўрсатиш қўмиталари тайинловларни текширади. Қўлланилмайди
    Мексика Қоида тариқасида, ККдаги вакансиялар тегишли вазирлик раҳбари томонидан тайинланган аниқ давлат хизматчиси томонидан тўрилиши керак. Йўқ Компаниялар тўғрисидаги қонунга мувофиқ.
    Янги Зеландия Вакансиялар учун номзодлар турли хил манбалардан, жумладан реклама агентликлари, маълумотлар базаси, раислар ёки ККнинг ўзидан, турли агентликлардан қидирилади. Қироллик мулки мониторинги бўлими (Crown Ownership Monitoring Unit ёки COMU) вазир томонидан кўриб чиқиш учун рўйхатларни тайёрлайди. Юридик экспертиза ўтказилади. Вазир Вазирлар Маҳкамаси билан маслаҳатлашади ва қарор қабул қилади. КК раиси янги номзодларни излашда ҳам иштирок этади. Қўлланилмайди.
    Норвегия Листингда бўлмаган ДИК КК аъзоларини кўрсатиш бўйича тайёргарлик ишлари мулкчилик департаментининг ўзи томонидан амалга оширилади. Жараён рақобатли эмас, вакансиялар эълон қилинмайди. КК ўз таркибини ва фаолиятини ҳам якка тартибда, ҳам гуруҳ таркибида баҳолайди. Ушбу ҳисоботлар тайинловлар қўмитасига КК эҳтиёжларини аниқлашда бир нечта манбалардан бири сифатида фойдаланиш учун тақдим этилади. Листингдаги ДИК КК аъзоларини кўрсатиш бўйича тайёргарлик ишлари барча акциядорлар иштирок этадиган алоҳида тайинлов қўмиталари орқали ўтказилади. Акциядорлар томонидан сайланган камида иккита КК аъзоси мустақил бўлиши шарт.
    Покистон Федерал ҳукумат номзодлар заҳирасидан танлайди. Молиявий компанияларнинг мустақил КК аъзолари учун тайинловлар тегишли вазирликлар томонидан қўллаб-қувватланадиган касбий директорлар орасидан амалга оширилиши керак. Номзодлар шунингдек ижроия органи раҳбари томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин. Мустақил КК аъзолари умумий йиғилишларда директорлар томонидан сайланади. Листингдаги компаниялар учун кумулятив овоз беришдан фойдаланилади. Давлат улуши мажоритар (кўпчилик) бўлмаган жойларда, хусусий акциядорлар билан маслаҳатлашувлар ўтказилади ва ККга битта вакил тайинланади.
    Польша Давлат хазинаси ДИК КК аъзолари сифатида давлат хизматчиларини тайинлаши ёки очиқ танлов жараёнини бошлаши мумкин. Танлов вақтида, ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган компаниялар учун персонални танлаш бўйича консультантлардан «… шундай тартиб-қоидалар учун белгиланган талаблар ва мезонларга жавоб берадиган номзодларни излаш ва текшириш, улардан зарур ҳужжатларни олиш ва уларнинг аризаларини қабул қилиш учун» фойдаланилиши мумкин. Йўқ Тижорат кодекси 20% дан кам овозга эга бўлган акциядорларнинг гуруҳли овоз бериши орқали миноритар акциядорга КК аъзосини тайинлаш ҳуқуқини беради. Айрим ҳолларда Давлат хазинаси номзодларни бошқа акциядорлар билан келишади.
    Португалия Текшириш ва аккредитация қилиш яқинда тузилган Танлаш ва саралаш қўмитаси томонидан ҳали эълон қилинмаган мезонларга мувофиқ амалга оширилади. Ҳали аниқланмаган Ҳали аниқланмаган
    Словения Мулкдор субъектнинг аккредитация қўмитаси (Accreditation Committee of the ownership entity ёки AUKN) аккредитация қилинган номзодлар заҳирасини юритади, сўнгра ҳар бир КК учун потенциал номзодларнинг зарур сонини танлайди. AUKN ДИК КК билан ҳар чораклик учрашувлар ўтказади. ККлар AUKNга ўзлари зарур деб ҳисоблаган кўникмалар ва хусусиятлар ҳақида хабар беришлари мумкин. Норасмий музокаралар одатда йирик акциядорлар ўртасида ўтказилади. КК аъзолари одатда тегишли акциялар пакетларига мувофиқ тайинланади.
    Швеция Ишчи гуруҳ ККнинг жорий эҳтиёжларини ва унинг таркибидаги кўникмаларни таҳлил қилади. Мумкин бўлган номзодларни излашда фойдаланиладиган ёллаш профиллари ишлаб чиқилади. КК раиси ККни баҳолаш жараёни бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиради. Листингдаги ДИКда давлат вакиллари тайинловлар қўмитаси таркибига киради. Листингда бўлмаган ДИКда одатда тайинлаш ҳуқуқларини белгилайдиган акциядорлар битимлари мавжуд.
    Швейцария Мулкчилик бўлинмаси эҳтиёжларни аниқлаш ва стандарт талаблар профили асосида потенциал номзодларни баҳолаш учун директорлар кенгаши (қўмита ёки раис) билан биргаликда ишлайди. Номзодларнинг қисқа рўйхати ташқи маслаҳатчилар билан тузилади. Номзодлар заҳираси ёки реклама йўқ, лекин жараён асосан очиқ. КК қўмита орқали ёки мулкчилик масалалари билан шуғулланувчи раиси орқали ишлайди. Барчаси тўлиқ давлат мулкида.
    Туркия Номзодлар ичкарида аниқланади, уларга эътироз билдирилмайди ва реклама ҳам қилинмайди. Йўқ Хусусий акциядорлар ҳар 20% акция учун битта иштирокчини тайинлашлари мумкин.
    Буюк Британия Лавозимлар реклама қилинади ва кўпинча рекрутинг фирмаларидан фойдаланилади. Мулкдор ва ДИК раҳбари суҳбат учун қисқа рўйхатни ишлаб чиқади. Афзал кўрилган номзодлар вазирга тавсия этилади. ДИК лавозим учун тавсифномани ишлаб чиқишда, шорт-листдаги номзодларни аниқлашда ва улар билан суҳбат ўтказишда иштирок этади. Уларнинг овоз бериш ҳуқуқларига мувофиқ ёки агар улар мавжуд бўлса, акциядорлар ўртасидаги битимга асосан.

    ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИНГ ДИРЕКТОРЛАР КЕНГАШЛАРИ: МИЛЛИЙ АМАЛИЁТЛАР ШАРҲИ © ОИҲК 2013 й. (https://mof.gov.il/gca/about/documents/oecd-boardsofdirectors.pdf)

    © 2026 Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги davaktiv.uz. @davaktivuz

    What are you looking for?

    Consulting Audit Assurance Advisory Financial Capital Markets

    Sign In

    Don't have an account? Register now.

    Register

    Have an account? Sign In.