Ушбу www.cns.davaktiv.uz махсус веб-портали давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши аъзолигига номзодларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш жараёнини бошқариш, хусусан, кузатув кенгаши таркиби ҳамда уларда юз берган ўзгаришларни марказлашган ҳолда ёритиб борилишини таъминлаш мақсадида яратилган.
Кузатув кенгаши таркиби аъзолигига номзодлар тармоққа оид билим, бошқарув тажрибаси, молиявий, корпоратив бошқарув, стратегик режалаштириш ҳамда бошқа малакалар каби мезонлар асосида танлаб олинади.
Кузатув кенгаши аъзолигига номзодларни танлаб олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 647-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган.