Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Декабрь 2024

“Invest Group Centre” МЧЖнинг очиқ савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Давактив агентлигининг жорий йил 2 октябрдаги “Invest Group Centre” МЧЖ устав капиталидаги 100% давлат улушини очиқ савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисидаги эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.

Давактив агентлиги ушбу Активни хусусийлаштириш бўйича консультант “Portfolio Investments” компаниясига бир қатор хорижий ва маҳаллий инвесторлардан келиб тушган сўровлардан келиб чиқиб, берган тавсияcига асосан, сотиш жараёнларини рақобат муҳитида ўтказиш мақсадида, барча манфаатдор томонларга “Invest Group Centre” МЧЖдаги давлат улушини сотиб олиш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2024 йил 28 декабрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилига юбориш лозим: munir.yakubov@piamg.uz

Аввалги чоп этилган Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи бошланганлиги тўғрисидаги эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Давактив агентлиги хусусийлаштириш жараёнларининг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчиликни қўшимча тарзда хабардор қилиб борилишини таъминлайди.

2835 Чоп этиш