Ру Ўз O'z En

Тил - муносабатлар калити

АКТИВ   (лот. аctivus – фаол, ҳаракатчан)   1 Корхона ёки ташкилотнинг мулки ва ресурслари ( бино, машина, қимматбаҳо қоғозлар ва б.). .. бир қанча савдо-сотиқ майдончалари мавжуд: давлат активларини сотиш майдончаси, рақобатли-устувор савдолар майдончаси.. Газетадан. Пулга тез айланиши (сотилиши) мумкин бўлган.. активлар (векселлар, олтин, нақд пул ва б.) ликвид активлар дейилади. “ЎзМЭ”. 2  бух. Баланснинг кирим, даромад қисми; зид. Пассив  Молия менежменти, активлар ва пассивларни бошқариш.. Газетадан.

АПРОБАЦИЯ  (лот. approbatio – маъқуллаш, тасдиқлаш). 1 Текшириш, синаш ва муҳокама асосида расмий суратда  маъқуллаш. Ўқув дастурларини апробация қилиш. 2 қ/х. Энг яхшиларини уруғликка ажратиш мақсадида экинларнинг ҳосил сифатини аниқлаш.

АРХИВ  (лот.  аrchivum   ва  юн. archeion – муассаса)  1  Эски ҳужжатлар, ёзма ва график ёдгорликларни сақлаш, системалаштириш ва тавсифлаш билан шуғулланадиган махсус муассаса. Давлат архиви. 2 Муассасанинг эски ҳужжатлар, тугалланган ишлар ва ш.к. сақланадиган бўлими. Институт архиви. 3 Бирор муассаса ёки шахснинг иш фаолиятига алоқадор бўлган хатлар, қўлёзмалар, фотосуратлар ва ш.к. йиғиндиси, мажмуи. Ёзувчининг шахсий архиви.

БЛАНК, БЛАНКА (фр. blanc– оқ)  Графаларнинг бўш,  очиқ қолган  ўринларини керакли  вақтда тўлдириш учун мўлжаллаб босмахонада  нашр этилган тайёр варақа, босма иш қоғози (сўровнома, хат-ҳужжат ва ш.к.).

БЮРО (фр.bureau – девонхона, идора; ёзув столи) 1 эск. Баъзи муассаса, ташкилоти ва ш.к.да раҳбарлик ишини олиб бориш мақсадида сайланадган ёки таъсис этиладиган коллегиал орган; шу орган ўтказадиган мажлис. Баъзи бир муассаса, ташкилот ёки улардаги бўлимлар номи.

ИЖТИМОИЙ  ( а. ٳجتماعي – жамоа, жамиятга оид)   1  Инсон ва жамият ҳаётига оид. Ижтимоий фанлар – инсон ва жамият ҳаётига оид  илмлар мажмуи. 2 Жамиятдаги табақа, синф ва ш.к.га мансубликни белгиловчи. Ижтимоий гуруҳлар. Аҳолининг ижтимоий таркиби.   Ижтимоий келиб чиқиш. 3  Жамият билан боғланган, жамиятга, жамоатчиликка  оид. Ижтимоий ҳаракат. Ижтимоий фикрнинг ривожи. Ижтимоий меҳнат. 4 Жамиятнинг, жамоатчиликнинг эҳтиёжи учун (эвазсиз) хизмат этувчи. Ижтимоий ташкилот. Ижтимоий таъминот. Ижтимоий топшириқ. Ижтимоий ишлар. 5 Жамоатчиликка тегишли, жамоатчилик ўртасидаги. Ижтимоий мулк. Ижтимоий муносабатлар.

ИНТЕГРАЦИЯ   (лот. integration – тиклаш, қайтадан бошлаш, тўлдириш) 1 Айрим қисмларнинг, элементларнинг боғлиқлик ҳолатини, уларни қўшиб бирлаштирувчи тушунча. 2 Фанларнинг яқинлашиши ва ўзаро боғланиш жараёни. 3 Икки ва ундан ортиқ давлатларнинг иқтисодиётини ўзаро мувофиқлаштириш ва бирлаштириш.

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ  (лот. intellectus – ақл-идрок, билиш; тушуниш) 1 Маънавий эҳтиёжлар билан  яшовчи ёки ақлий  фаолиятнинг энг юксак ва мураккаб  турлари билан шуғулланувчи (шахс). 2 Интеллектга оид; ақлий, маънавий. Интеллектуал мулк. Ушбу қонун, энг аввало, ёшларнинг интеллектуал қобилиятларини ҳисобга олади. Газетадан.

КОМИТЕНТ (лот. committens, commitentis – топширувчи, топшириқ берувчи) Комиссионерга ўзининг, яъни комитент ҳисобидан, лекин комиссионер номидан савдо битимини тузиш ҳақида топшириқ берувчи томон (шахс ёки ташкилот).

КЛИП  (ингл. сlip – узиб, юлиб олмоқ; кесиб қўймоқ) 1 Эстрада ва б. хил қўшиқларни узуқ-узуқ бадиий лавҳалар, декорация, пейзаж манзаралари билан қўшган ҳолда тасвирга тушириш ва шу тасвирнинг ўзи; қисқа видеотасвир. 2  Қисқача реклама фильми.

РЕПРИВАТИЗАЦИЯ   [ ре..  +  приватизация ]  иқт.  Илгари давлат ихтиёрига олинган ер-мулк, корхона, банк, акция кабиларни қайтадан хусусийлаштириш.  Реприватизация қилмоқ.

РЕНТА [ нем. Rente, фр. rente < лот. reddita – қайтариб берилган (нарса)] иқт. 1 Мулк эгаларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмасдан, ер ёки мол-мулкдан фоиз шаклида мунтазам оладиган даромади.  Дифференциал рента. Абсолют рента. Ер рентаси. == Бозор иқтисодиёти тизимида ерни ишлатишдаги кенг тарқалган усул уни ижарага бериб, рента олишдир. Газетадан.  2 Айрим мамлакатларда давлат заёмлари облегациялари бўйича фоиз ёки ютуқ шаклида тўланадиган даромад.

РЕНЕССАНС  [фр. Renaissance –Уйғониш; қайтадан юзага келиш, тикланиш] Инсониятнинг маънавий ва ғоявий тараққиётидаги уйғониш, кўтарилиш даври  (Европанинг  бир қатор мамлакатларида бу давр 14 – 16 - асрларга тўғри келади). Бу давр тарихида меъморчилик, адабиёт, тасвирий санъат, илоҳий ва дунёвий илмлар ривожланиб, темурийлар сулоласини буюк ренессанс – уйғониш даври яратувчилари, десак хато қилмаймиз. Газетадан.  Инсоният тўғрисидаги қарашлар Ренессанс даврида янада юксакликка кўтарила бошлади. «Фан ва турмуш».

РЕЭКСПОРТ  [ ре..  + экспорт] иқт. Чет эллардан келтирилган молларни, қайта ишлов бермай, бошқа бирор мамлакатга қайта сотиш.

ОБРОГАЦИЯ  (лот.  obrogatio – мавжуд қонунни янгиси билан бекор қилиш)  Қонунни ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан янгилаш. Қонун оброгацияси.

ОПЦИОН  [ нем. Оption < лот. optio, optionis – танлаш; истак ]  1 Шартнома шартларига кўра томонлардан бирига мажбуриятларни бажариш йўли, шакли, ҳажми, техникасини танлаб олиш учун берилган ҳуқуқ.  2 Сотувчи ёки харидорга қимматбаҳо қоғозлар ёки товарларни муайян муддат давомида белгиланган нархларда сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқини берадиган шартнома.

ОРФОЭПИЯ [ орфо.. + юн. еpos – нутқ, талаффуз ]  1 Сўзларни тўғри талаффуз қилиш ҳақидаги қоидалар; тўғри талаффуз.  2 Тилшуносликнинг шундай қоидалар тизимини ишлаб чиқадиган бўлими.

ОФЕРТА  [ лот.  оffertus – таклиф этилган ]  Товар етказиб бериш, бирор - бир хизмат кўрсатиш учун шартнома хабарномаси. Халқаро савдода офертанинг қатъий ва эркин турлари бор. «ЎзМЭ».

ОЛИГОПОЛИЯ  [ юн. oligos – оз, кам + poleo – сотаман ] Бозорни ташкил этиш шаклларидан бири; бунда бир қанча йирик фирма ва компаниялар норасмий келишувлар асосида асосий маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва сотишни назорат қилиб туради.  Монополия каби олигополия ҳам номукаммал рақобат кўриниши ҳисобланади. «ЎзМЭ».

КАТАХРЕЗА  [юн. katachresis – суиистеъмол қилиш; нотўғри қўллаш] Қарама-қарши тушунчаларни боғлаш, сўзни ўз асл (этимологик) маъносига мувофиқ бўлмаган ҳолда қўллаш. Қизил сиёҳ [сиёҳ сўзи аслида «қора» маъносини билдиради].

КВОРУМ   [  лот.  quorum  (praesentia sufficit)  – шуларнинг (қатнашаётганлари етарли) Бирор бир йиғилиш ёки мажлисда шу мажлис қарорларини қонуний  деб топиш ёки мажлисни очиш учун унда қатнашиши шарт  бўлган ва қонунда ёки жамоат ташкилоти низомида белгилаб қўйилган иштирокчилар сони. Мажлисни очиш учун кворум бор.

КЛИРИНГ [ингл. clearing – ҳисоб-китоб қилиш] Мамлакатлар, компаниялар, корхоналар, ўртасидаги ўзаро талаб ва мажбуриятлар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизими.

КОЛЛИЗИЯ  [ лот. collisio – ўзаро тўқнашиш; шикастланиш ]  Қарама-қарши кучлар, қарашлар, интилишлар, қизиқишлар тўқнашуви; бадиий асарда: тасвирланаётган турли қаҳрамонларнинг характерлари ўртасидаги, ҳаракатлар билан шароит, ҳолат ўртасидаги зиддият, қарама-қаршилик.  Ундаги адашиш, кейин тўғри йўлга тушиб олиш, коллизияси, бу борадаги кечинма ва интилишлар драманинг асосини ташкил этади. «ЎТА».  Муаллиф ғояни очишда характерларнинг ички курашига, психологик коллизиясига амал қилган. Газетадан.

КОДИФИКАЦИЯ  [лот. codificatio – кодекс тузиш < codex – қонунлар  мажмуи + facere – қилмоқ, бажармоқ]  Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунини қайта  ишлаш йўли билан уларни бир бутунликка  келтириш жараёни.

КОНСИГНАТОР      Сотиладиган товарлар қўлида бўлган, лекин унинг эгаси бўлмаган воситачи комиссионер.

КОНСИГНАЦИЯ  [лот. consignatio – ёзма далил; ёзма тасдиқлаш] Товарларни воситачи омборлар орқали сотиш шартлари.

КООПТАЦИЯ  [лот. cooptatio – қўшимча сайланиш, қўшимча сайлаш]  Сайлаб қўйиладиган органлар таркибига, қўшимча сайловлар ўтказмай туриб, янги аъзолар ёки номзодлар киритиш.

ЛЕГИТИМ  [лот. legitimus – қонуний, қонунларга мос, мувофиқ] ҳуқ.  Қонуний, қонуний ҳуқуқ (ваколат)и бўлган, умум томонидан тан олинган. Мазкур объект эркин алмаштириладиган валюта ёки легитим сўмга сотилади.  Газетадан.  

ЛЕГИТИМАЦИЯ, легитимлаш [лот. legitimus – қонуний,  қонунлаштирилган] ҳуқ. 1 Давлат ҳокимиятининг, бирон-бир ижтимоий тузилма, мақом, ваколатларнинг, ҳуқуқларнинг қонунийлигини эътироф этиш ёки маъқуллаш, тасдиқлаш; ушбу жараён муайян жамиятда тан олинган қадриятларга таянади. 2 Қонунийликни ёки ваколатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.

ЛЕММА  [юн. lemma – пора; фойда; тама, ғараз] мат. Бир ёки бир неча теоремаларни исботлашда фойдаланиладиган ёрдамчи теорема, даъво.

ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ, либерализация [ лот. liberalis – эркин, озод ] Мамлакат ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида кенг эркинликлар бериш; иқтисодиётга ва фуқароларнинг шахсий ҳаётига давлат аралашувини бекор қилиш ёки камайтириш. Нарх-навони либераллаштириш. == Ҳозир суд-ҳуқуқ тизимида либераллаштириш давом этмоқда. Газетадан.

КОНСОЛИДАЦИЯ   [ лот. consolidare – мустаҳкамламоқ, маҳкамламоқ ]         1 китобий сўз. Мустаҳкамлаш, бирлаштириш, жипслаштириш; бирлашиш, жипслашиш, мустаҳкамлашиш.    2   молияга оид.  Давлатнинг қисқа муддатли қарзларини узоқ муддатли қарзга айлантириш.

КОНСЕНСУС  [ лот. consensus – розилик, ҳамжиҳатлик ] Халқаро музокаралар, сиёсий ва бошқа кенгашлар иштирокчилари нуқтаи  назарларининг яқинлашуви ва мунозаралар натижасида низоли, баҳсли  масала бўйича эришилган умумий битим.

КОНДИЦИЯ     [ лот.  conditio – шарт-шароит, ҳолат ]   У ёки  бу нарса  (товар) мос келиши лозим бўлган меъёр, стандарт, сифат. Уруғларни тозалаш, кондицияга келтириш ва уруғлик участкаларига доимий эътибор бериш керак.   Газетадан.

КОНФИСКАЦИЯ   [ лот. confiscatio  –  (мол-мулкни) хазина фойдасига олиб қўйиш ]  Хусусий кишиларга қарашли мол-мулкларни батамом ёки қисман давлат ихтиёрига ўтказиш, мусодара қилиш.

ЛЕКСИКОН    [  юн. lexicon – луғат ] Маълум бир кишининг сўз ва иборалари захираси; бирор ижтимоий қатлам ёки муайян фаолият соҳасига мансуб умумистеъмолдаги сўзлар захираси.

ЛОКАЛИЗАЦИЯ   [ лот.   localis – маҳаллий, бирор жойга хос locus – жой, ўрин]  Бирор нарсани аниқ бир жой, ўринга дахлдор қилиш; бирон-бир воқеа ёки жараённинг ҳаракатини, тарқалиб кетишини чегаралаш, тўхтатиш. 

МОРАТОРИЙ    [ лот. moratorius – тўхтатиб турувчи, секинлатувчи ] сиё. Муайян мажбуриятларнинг бажарилишини давлат ҳокимиятнинг махсус ҳужжатлари воситасида номаълум муддатга ёки бирон бир фавқулодда ҳодиса (уруш, табиий офат ва ш.к.) тугагунча кечиктириш, тўхтатиб уриш. 2 ҳуқ. Муайян ҳаракатларни давлатлараро келишув асосида ёки бир томонлама тартибда маълум ёки номаълум муддатга тўхтатиш. Ядро қуроллари синови мораторийси.

МУЛЬТИМЕДИА  ингл.  multimedia   мульти.. + лот. media, medium – ўрта, марказ; воситалар, тадбирлар ]  Ахборот-информация узатишнинг хилма-хил воситалари (матн, овоз, жонлантирилган ва график тасвирлар ва ш.к.)ни қамраб олувчи технология ва шундай технологиядан фойдаланувчи дастурлар ва компьютер воситалари.

ЭКОЛОГИЯ  [ юн. оikos – ватан,  уй + logos – фан, таълимот ]  Биргаликда яшайдиган тирик организмларнинг ўзаро ва теварак-атрофдаги муҳит билан бўлган муносабатини, шунингдек, одам ва биосфера ўртасидаги ўзаро муносабат масалаларини ўрганувчи фан. 

ЭКСТРА  [ лот. extra – меъёрдан юқори, фавқулодда, ўта ] Энг яхши, аъло (мол, товар нави ҳақида). Экстра чой.

ЭКСПЛУАТАЦИЯ      [ фр. exploitation – ишлатиш,  фойдаланиш; фойда олиш <  лот. explicitare – фойдаланмоқ, ишлатмоқ ]   1  Ишлаб чиқариш воситалари эгаларининг ўзгалар меҳнати маҳсулини ўзлаштириб олиши. Эксплуатацияга асосланган.   2 Табиий бойликларни қазиб олиб, улардан фойдаланиш; ер, саноат корхоналари, транспорт воситалари, бинолар ва ш.к. дан фойдаланиш, уларни ишлатиш.  Водопроводни эксплуатацияга тайёрламоқ. ==  Мактабни.. эксплуатацияга топшириш учун.. конкрет чоралар кўрилди. «Муштум». 

ЭКСПОНАТ   [ лот. exponatus – кўргазмага, томоша учун қўйилган ]  Музей ва кўргазмаларда намойиш қилинадиган, экспозицияга қўйилган нарса.      Музей экспонатлари.  Қишлоқ хўжалик кўргазмасининг экспонатлари. ==   Бу табаррук даргоҳда адиб ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи ўн бир мингдан зиёд экспонат мавжуд. Газетадан.

ЭКСПОРТ        [ ингл. export < лот.exportare –  четга (ташқи бозорга) чиқармоқ]      иқт. Сотиш ёки бошқа мақсадларда чет элларга мол ёки капитал чиқариш ва чиқарилган мол, капитал;  зид. импорт.  Бир сўз билан айтганда, республикамиз импорт ўлкасидан экспорт ўлкасига айланиб бормоқда.  Газетадан.     Экспорт қилмоқ Чет элга (мол) чиқармоқ.  Ҳозирги кунда завод маҳсулотлари йигирмадан ортиқ хорижий мамлакатларга экспорт қилинмоқда.  Газетадан.

ЭКСПОНОМЕТР  [ лот. exponere – қўймоқ, кўрсатмоқ  + юн. metreo – ўлчайман ] Фото-, киноаппаратларда экспозицияни аниқлаш учун хизмат қиладиган асбоб.  Ҳар бир фотоҳаваскор фотоэлектрик экспонометрни яхши билади.  «Фан ва тумуш».  

ЭКСПОЗИЦИЯ   [ лот. expositio – кўргазма, томоша учун қўйиш; баён қилиш, тавсифлаш; тушунтириш ]    1 ад.  Бадиий асар сюжетининг таркибий қисми бўлиб, унда воқеалар юз берадиган макон ва замон, асар қаҳрамонлари ҳақидаги муаллиф маълумотлари баён қилинади.    2  Мусиқа асарининг асосий мавзуини ёки мавзуларини тасвирловчи бошланғич қисми; муқаддима.                 3 махс.  Музей, кўргазма ва ш.к. да санъат асарлари, тарихий обидалар ва        ш.к. нинг томошабинларга кўрсатиш учун маълум бир системада жойлаштирилиши ва шундай тартибда жойлаштирилган материаллар.           Музей экспозицияси ҳозирги замон талаби даражасида тузилган.                         Ф. Ҳусаинова. Қўқон адабиёт музейида.     4 Кино санъатида ва фотографияда: суратга олиш пайтида ёруғлик сезувчи материалларга тушадиган ёруғликнинг миқдори.

ЭКСПРОПРИАТОР    [фр. expropriateur < лот.]   Экспропирация қатнашчиси, экспропирация қилувчи, уни амалга оширувчи.

ЭКСПРОПИРАЦИЯ    [ фр. expropriation < лот. ex - = дан + proprius + шахсий, хусусий]   сиёс. Давлат органлари томонидан мажбурий равишда (ҳақини тўлаб ёки текин) мулкдан маҳрум қилиш.

ЭМБАРГО   [ исп. embargo – тақиқлаш, ман қилиш]   Чет эл товарларини ёки валюта бойликларини киритиш ёки шундай нарсаларни мамлакатдан олиб чиқиб кетишни давлат томонидан тақиқлаш.  2 Чет давлатга қарашли кемаларнинг мамлакат портларига киришини давлат томонидан тақиқлаш ёки бошқа давлатга қарашли кемалар, юклар, қурол-яроғларни вақтинча тўхтатиб туриш.

ЭСКАЛАЦИЯ [ ингл.  escalation – зина билан юқорига кўтарилиш ] Бирор нарса ёки ҳодисанинг аста-секин тадрижий равишда кучайиб, зўрайиб, кўпайиб бориши ёки бирор нарсани аста-секин зўрайтириш, кучайтириш, кўпайтириш.

ЭССЕНЦИЯ  [ лот. еssential – энг муҳим, асосий; негиз, моҳият ] Бирор модданинг ўткир, қуюқ эритмаси ёки дамламаси (ишлатишдан олдин суюлтирилади).  Сирка эссенцияси.

АККРЕДИТИВ      [лот. accreditivus – ишончли, ваколатли] мл. 1  Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар олиб бориладиган банк ҳисоб варағи. 2 Томонлар ўртасида тузилган шартномага кўра амалга ошириладиган ўзаро ҳисоб-китоб тури. 3 Номига ёзиб берилган шахсга кўрсатилган суммани кредит муассасасидан  олиш ҳуқуқини тасдиқловчи қимматбаҳо қоғоз. 4 ҳуқ. Аккредитив (ёрлиқ) Дипломатик вакилнинг  ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.

АНАЛИТИК  Анализ, таҳлил усулига асосланган; таҳлилий. Аналитик метод.  Аналитик геометрия Математиканинг алгебра ва анализ ёрдамида геометрик шаклларни текшириш билан шуғулланадиган бўлими.

АНАЛИТИК КИМЁ Кимё фанининг моддалар кимёвий таркибини аниқлаш билан шуғулланадиган бўлими. Аналитик тиллар Гапда сўзлар махсус шакллар  ёрдамида эмас, балки  тартиб (сўз тартиби),  ёрдамчи сўзлар, интонация ва ш.к. орқали  боғланадиган тиллар.

АНАЛОГИК     Бир-бирига ёки бошқасига ўхшаш, ўхшаган.

АНАЛОГИЯ  [юн. analogia –мувофиқлик, айнанлик, ўхшашлик]  1 флс. Нарса ва ҳодисаларда бирор хусусиятнинг ўхшашлиги. 2 мнт. Хулоса чиқариш шакли бўлиб, бундан икки нарса, ҳодиса ўртасидаги бирор  жиҳатдан ўхшашлик  асосида уларнинг ўхшашлиги ва бошқа жиҳатлари ҳақида хулоса  чиқарилади. 3 ҳуқ.  Бирор аниқ ҳаракат  қонунда ўз аксини топмаган  ҳолда  шунга  ўхшаш  ҳаракат (ҳодиса)ни  кўзда тутадиган ҳуқуқий меъёрни мазкур ҳаракатга татбиқ этиш. 4 тлш. Тил бирликларининг  ўзаро қандайдир муносабат таъсирида  вазифа ёки бошқа жиҳатдан ўхшашлик, бир хиллик  касб этиш. Мас., боқ, қара объектсиз феълларининг мустақил ва кўмакчи феъл ҳолида кўр объектли феълига вазифадош, маънодош бўлиши: ўқиб кўр – ўқиб қара – ўқиб боқ.  

АУДИТ  [лот.auditis – эшитиш, тинглаш] Аудиторлик ваколати бўлган шахслар (аудиторлик фирмалари) томонидан  хўжалик субъектлари  молиявий ҳисоботининг экспертизаси ва таҳлили; тафтиш.

АУДИТОР  [лот.auditor – тингловчи] Белгиланган тартибда аудиторлик  фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини  олган (ваколатлар берилган) ва аудиторлар  касбий рўйхатига  киритилган шахс (мутахассис).

АУДИТОР ФИРМА (ёки аудиторлик фирмаси) Корхона ва ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириб берувчи, улар ишининг иқтисодий экспертизасини ўтказувчи мустақил фирма.

ДИССЕРТАНТ [лот. dissertans, dissertantis – батафсил қараб чиқувчи, тушунтирувчи] Илмий даража олиш мақсадида ўз илмий иши – диссертациясини махсус илмий кенгаш аъзолари ўртасида ҳимоя этувчи киши. Диссертантга сўз берилди. == Диссертант ўз маърузасида жуда кўп қимматли маълумотлар, тарибалардан мисоллар келтирди. Газетадан.  

ДИССЕРТАЦИЯ  [лот. dissertatio – фикр юритиш, тадқиқ қилиш] Илмий даража олиш мақсадида ёзиладиган махсус илмий кенгаш мажлисида ҳимоя қилиш учун  тақдим этиладиган илмий тадқиқот иши. Нозодлик диссертацияси. Докторлик диссертацияси. == Баҳорга чиқиб, Йигиталининг диссертация ҳимоя қилиш куни белгиланди. Д. Нурий, Осмон устуни.  Ниҳоят, оғир, машаққатли кунлар орқада қолиб, Латофат кандидатлик диссертациясини муваффақият билан ёқлаб олди.  Л. Тожиева, Меҳрим сизга, одамлар. Докторлик диссертациямни ўз юртимда, ўз она тилимда.. сунъий тўсиқларсиз ҳимоя қилдим. Газетадан.

ИНВЕРСИЯ  [ лот. inversio – ўрин алмаштириш] тлш. Нутқ таъсирчанлигини ошириш мақсадида гапда сўзларнинг одатдаги (тўғри) тартибини ўзлаштириш; тескари тартиб (сени кўрдим – кўрдим сени).

ИНДЕКС   [ лот. index – кўрсаткич; сарлавҳа]   1 Бирор нарсанинг номи,  баҳо ва ш.к. кўрсаткичи, рўйхати. Чиқарилаётган китоблар индекси. Товарлар индекси. 2 Иқтисодий ҳодисаларнинг тадрижий ўзгаришларини фоизлар ҳисобида ифодаловчи рақам кўрсаткичлари.  Меҳнат унумдорлиги индекси.       3 мат. ким.  Асосан,  математик  ифода, кимёвий элемент рамзи остига қўйиладиган ҳарфий ёки сон кўрсаткич.

ИНКОРПОРАЦИЯ    [ лот.  incorporatio – бутунга қўшиш; бирга қўшиш] Амалдаги тарқоқ қонун ва меъёрий ҳужжатларни, уларнинг мазмунини ўзгартмаган ҳолда, хронологик ёки алифбо тартибида, мавзулар бўйича тартибга солиш (системалаштириш).

КОММЮНИКЕ  [ фр. communique < лот. communicare – хабар қилмоқ] Халқаро  музокаралар, давлатлар ўртасида тузилган битимлар, мамлакат ички ҳаётидаги муҳим воқеалар, ҳарбий ҳаракатлар ва б.лар ҳақида ҳукуматнинг  расмий хабари.

КОМПЕНСАЦИЯ  [лот. compensatio – тенглаштириш; ўрнини тўлдириш]       1 Бирон нарса бадалига ҳақ тўлаш, мукофот бериш. 2 ҳуқ. Меҳнат қонунчилигида: қонунда белгиланган ҳолларда меҳнат мажбуриятларини бажаришдаги қўшимча харажатлар учун ишчи ва хизматчиларга  бериладиган тўлов; товон пули.

КОМПЕТЕНЦИЯ  [ лот. competere – лаёқатли, муносиб бўлмоқ ] 1 Муайян орган ёки мансабдор шахснинг  расмий ҳужжатларда белгиланган ваколатлари доираси; ваколат. 2 Шахснинг бирор-бир соҳадан хабардорлик, шу соҳани билиш даражаси.

ИНТЕРНЕТ  [ ингл. Internet <  интер.. + ингл. net – тўр, ўргимчак тўри: умумжаҳон тармоғи] Умумжаҳон компьютер тармоғи; бутун жаҳон бўйича  тарқалган ва телефон ҳамда оптик-толали линиялар, модемлар ва б. билан ўзаро боғланган, ҳар қандай ахборотни ўзаро алмаша оладиган катта миқдордаги компьютерлар мажмуи.

ИНТЕРЬЕР  [фр. interieur  – ички ]  архит.  Тураржойлар, жамоат ва саноат бинолари ва иншоотларнинг меъморий ва бадиий жиҳатдан безатилган ичкари қисми.

ИРРАЦИОНАЛ  [ лот. irrationalis – номаъқул; ўйламасдан қилинган ]  1 флс. Қонуниятга эга бўлмаган ва шу сабабли тушуниб, ақл билан билиб, мантиқий йўл билан тушунтириб бўлмайдиган; ақлдан ташқари. Иррационал қараш. 2 мат. Бутун сон билан ўлчаб, ифодалаб ёки ҳисоблаб бўлмайдиган; арифметик амалдан ташқари, илдиз топиш амалини ҳам талаб қиладиган. Иррационал теглама. Иррационал сонлар.

ЙЎРИҚНОМА  1. Қонун ёки бошқа меъёрий  ҳужжатларни тушунтириш мақсадида чиқариладиган ҳуқуқий ҳужжат.  Лавозим (мансаб) йўриқномаси.   2. Бирор нарсани, унинг амалга ошириш, бажариш тартиби ва усулини белгиловчи қоидалар тўплами, кўрсатмалар.

КАЛЬКУЛЯЦИЯ   [лот. calculatio – ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб-китоб ]   Товар, маҳсулот ва ш.к. нинг таннархини ҳамда харид ва сотиш баҳосини ҳисоблаш; шундай ҳисоблашда тўлдириладиган варақ; нарсанинг таннархи ва сотиш нархи аниқ кўрсатилган маълумот. Ҳар бир кишига калькуляция бўйича алоҳида коса ва тарелкада палов сузилади. С. Аҳмад, Паловга эътибор.

КАРКАС  [ итал.  carcassa – қовурға; склет ]  махс. Бино, иншоот ёки қурилманинг металл ёки ёғоч синчлари, склети. Темир-бетон каркаси.  ==  Бир уйнинг эгаси бульдозернинг тагига ётиб олиб, «Уйимни бузадиган бўлсанг, устимдан босиб ўтиб бузасан», деяпти. Уйни яқинда темир каркас билан пухталаб олган экан.  И.Раҳим, Тинимсиз шаҳар.

КАССАЦИЯ    [ лот. cassatio – бекор қилиш, йўқ қилиш ]    1 ҳуқ.  Қонун ва суд ишларини юритиш қоидалари бузилганлиги сабабли юқори суд органи томонидан қуйи суд органи чиқарган, ҳали кучга кирмаган суд қарори, ҳукмининг қайта кўриб чиқилиши, бекор қилиниши. Кассация муддати.             2  Қонуний кучга кирмаган суд қарорини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни сўраб мурожаат қилиш.  Кассация шикояти.

КОНТРАБАНДА   [ итал. cotrabando < contra – қарши + bando – ҳукумат фармойиши ]    1  Тақиқланган мол-товар, валюта бойликлари ва б. нарсаларни давлат чегарасидан ноқонуний равишда, яширинча, бож тўламай олиб ўтиш. Олмоснинг контрабанда йўли билан олиб чиқиб кетилиши Сьера-Леоне иқтисодиётига катта зарар етказмоқда. Газетадан.   2 Шундай йўл билан ўтказилган мол-товар ва бошқа қимматбаҳо нарсаларнинг ўзи.

КОНТРАКТАЦИЯ    Маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва уни қайта ишлаш, сотиш билан шуғулланувчи ташкилотлар ўртасида контрактлар, шартномалар тузиш.

КОНЦЕРН  [ ингл. concern – иштирок; манфаат; корхона ]  Расман ўз мустақиллигини сақлаб қолувчи, лекин амалда марказлашган молиявий назорат ва раҳбариятга бўйсунувчи бир қанча саноат, молия ва савдо корхоналарининг бирлашмаси, қўшилмаси.

СИНДИКАТ      [фр. syndicat  <  лот.  syndicus – ишончли шахс, вакил   юн. syndikos – бирга ҳаракат қилувчи ҳаммаслак ]  1 иқт. Ишлаб чиқариш ва юридик мустақиллигини сақлаган ҳолда, умумий тижорий фаолиятни (нарх белгилаш, маҳсулотни сотиш, хомашё харид қилиш ва б. ) амалга оширувчи корхоналар (ишбилармонлар) бирлашмаси; монополиянинг бир кўриниши. Банк синдикати. == Синдикат таъсис этган умумий савдо ширкати синдикатнинг ҳар бир аъзоси билан савдо-сотиқ тўғрисида шартнома тузади. «ЎзМЭ». 2 Францияда ва б. баъзи мамлакатларда касаба уюшмаларининг номи.

СИНУС     [ лот. sinus эгрилик, қийшиқлик ] мат. Тўғри бурчакли учбурчак ўткир бурчаги қаршисидаги катетнинг гепотенузага нисбатидан иборат тригонометрик функция. Бурчакнинг синусига қараб унинг катталигини аниқламоқ. == Раҳматулла Ибодов Мирзо Улуғбек тузган жадвалдаги синуслар қийматининг тўғрилигини текшириб чиқди.  Газетадан.

СИНУСОИДА   [ юн.  sinus – букилган, эгилган жой, қийшиқлик + eidos – кўриниш; қиёфа; хил, тур ]  мат. Синуснинг бурчак ўзгаришига боғлиқ ҳолда ўзгаришини график тасвирловчи тўлқинсимон ясси эгри чизиқ.

СКВЕР   [ ингл. square – тўртбурчак майдон  <  лот. exquadrare – тўртбурчак қилиб қирқмоқ ]  қ. хиёбон. Сквер томондан оқиб тушган баҳор суви тротуарнинг зиҳида кўллаб ётар, ўша ёқдан келган кишиларнинг лой излари асфальтга муҳрдай босилиб, қуриб қолган эди.  П. Қодиров, Уч илдиз.

ТЕОДОЛИТ   [юн. theomai – қарайман  + dolichos – узун ]  Очиқ жойларда горизонтал ва вертикал бурчакларни ўлчаш учун ишлатиладиган геодезик асбоб. 

ТЕРМИНАЛ    [ ингл.  terminal    лот.  terminalis – охирги, сўнгги; охирига тегишли ]   1 тех. Ҳисоблаш системаси таркибига кирувчи, ахборотларни системага  киритиш ва ундан чиқариб олиш учун мўлжалланган четда турувчи, сиртқи мослама (компьютерда ишлаганда, монитор, сичқонча, клавиатура кабилар терминал ҳисобланади).   2  Портнинг (ҳаво ёки денгиз портининг) контейнерли ва боғлама юкларни сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган қисми.  3 Умуман катта миқдордаги юк, нарса-буюм вақтинча мавсумий сақланадиган омбор. Пахта толаси терминали. == Терминаллар, ўз навбатида, ташқи савдо компаниялари билан тузган шартномаларига кўра, толани экспортга ортишади. Газетадан. ..тайёр маҳсулотларнинг терминаллар орқали хорижга чиқарилаётгани қайта ишлаш корхоналарига ҳам..  янги имкониятлар эшигини очди..  Газетадан.     4   Пластик карточкалар ёрдамида ишлайдиган, турли ҳисоб-китоб ва тўловларни амалга ошириш учун хизмат қиладиган электрон қурилма.  Республикадаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига ўрнатилган терминаллар ёрдамида тўловларни амалга оширишингиз мумкин.  Газетадан.  Банк мутахассислари томонидан ўрнатилган 1300 савдо терминали ва 20 банкомат мижозлар хизматида. Газетадан.

РЕИМПОРТ   [ ре..  + импорт ] иқт. Чет элга чиқарилган, аммо у ерда сотилмаган ёки яроқсиз деб топилган, қайта ишлов берилмаган товарларнинг уни чиқарган мамлакатга қайтариб олиб кирилиши.

РЕИНВЕСТИЦИЯ    [ ре..  +  инвестиция ]  Инвестициялар муомалалари бўйича даромадлар шаклида олинган маблағларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қайта йўналтириш, қайта фойдаланиш.  

РЕКЛАМАЦИЯ   [лот. reclamatio – бақириб норозилик билдириш ]  Етказиб берилган ёки сотилган мол, буюм, маҳсулотнинг, кўрсатилган хизматнинг сифатсизлиги натижасида кўрилган зарарни тўлаш, улардаги нуқсонларни бартараф этиш ёки уларнинг баҳосини пасайтиришни талаб қилувчи даъво хати.

РЕКОГНОСЦИРОВКА   [ лот.  recognoscere – билмоқ;  эсга туширмоқ;  кўриб чиқмоқ ]   1 ҳарб. Жанговар ҳаракатлар бошланиши олдидан душман ҳақида тўлиқ, батафсил маълумотлар олиш мақсадида командирлар, офицерлар томонидан ўтказиладиган разведка.  2 геод. Муайян жойда геодезик ишлар бошлашдан олдин шу жойни текшириб чиқиш;  эскирган топографик хариталарни жойнинг ҳозирги ҳолати билан мувофиқлаштириш.

БИНОМ   [ би.. + юн. nomen – ном ]  мат. Икки алгебрaик ифоданинг йиғиндиси ёки айирмаси; икки ҳад.  Ньютон биноми.

БИРКА   [ р. бирка – белгилар қўйиган тахтача ] Молларнинг ва, умуман, нарсанинг рақами (номери) нархи ва шу кабилар ёзиб қўйилган тахтача; ёрлиқ. Қарасам, бечора сигирнинг бирка тақилган чап қулоғи ярмидан кесиб ташланибди.  «Муштум».

БИССЕКТРИСА  [ би..  +  лот.  secare – кесиш, кесувчи ]    мат.  Бирор бурчак учидан чиқувчи ва уни тенг иккига бўлувчи тўғри чизиқ.    ..мана бизнинг мактабимиз, биз бу ерда биссектриса ва келишик қўшимчалари ҳақида маълумот оламиз. Газетадан.   Учбурчакнинг ички бурчагидан шу бурчак қаршисида ётган томон билан кесишиш нуқтасигача тушган кесма учбурчакнинг биссектрисаси дейилади.  «Геометрия» дарслиги.

БОНУС    [ лот.  bonus – яхши, марҳаматли ]   ҳуқ.  Турли хил муносабат билан қўшимча ҳақ (мукофот, қўшимча дивидент  ва  б.) тўлаш.

ВАКЦИНА   [ лот. vaccinus – сигирга оид  <  vaccula – сигир ] Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун ишлатиладиган эмдори; эмлашда ишлатиладиган дори. Вакцина билан эмлаш. == Бугунги кунда вирусларга қарши вакцина ёрдамида организмда иммунитет ҳосил қилишдан ортиқ ўткир, ишончли қурол йўқ.  «Фан ва турмуш».   Сарагулни ишдан чақириб келишди, келса – вақт ўтиб қолибди, боланинг ҳоли оғир, эмлашга вакцина керак эди. А. Мухтор, Чинор.

ВАЛЬВАЦИЯ  [ фр.  evaluation – баҳо; баҳолаш   лот. valere – кучаймоқ; баҳоланмоқ ] Чет эл валютаси ва қимматбаҳо нарсаларни миллий пул бирлигида белгилаш.

ВАРРАНТ   [ ингл.  varrant – ваколат, вакиллик ҳуқуқи ]   1 Маълум муддат ёки чекланмаган муддат давомида белгиланган нархда қимматли қоғозларни сотиб олиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома.  Товар омборга сақлаш учун қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

ВАУЧЕР   [ ингл. voucher – тилхат ]  Ёзма гувоҳнома, кафиллик, кафолат ёки тавсия; товар ёки хизматлар тўловини, кредит беришни, пул олишни ва бошқаларни тасдиқловчи ҳужжат.

ВЕКСЕЛЬ      [ нем. Wechsel   –  ўзгариш; алмаштириш ]     Қонун билан қатъий белгиланган шаклдаги ёзма қарз мажбурияти; қарз олувчи томонидан кредиторга берилиб, кредиторга белгиланган муддатдан сўнг қарздордан векселда кўрсатилган пул суммасини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Шўринг қурғур саводсиз деҳқонлар бойдан олган юз сўм пуллари бадалига юз йигирма, баъзан юз эллик сўмлик вексель бериб кетардилар.                                           М. Муҳаммаджонов,  Турмуш уринишлари.  - Шу бас, –  деди бойвачча, –  буни вексель дейдилар. Муддатида тўлайди!   Ойбек, Танланган асарлар.

ВЕКТОР    [ лот.  vector – олиб борувч; кўчувчи ]    мат.физ. Тўғри чизиқнинг муайян сон қийматига ва йўналишга эга бўлган кесмаси.

ВЕТО    [ лот.  veto – рухсат бермайман, ман қиламан ]  ҳуқ. 1 Ривожланган давлатларда биронта орган, ташкилот қонуни ёки қарорининг кучга киришини тўхтатиш ёки кучга киришига йўл қўймаслик ҳуқуқи.  2 Бирор қарорнинг қабул қилинишига тўсқинлик қилувчи бирдамликнинг йўқлиги.

ВИНДИКАЦИЯ   [ лот.  vindicatio – ҳимоя, қўриқлаш; даъво талаб қилиш ] иқт. Мулк эгасининг ўз мол-мулкини унга қонунсиз эгалик қилаётган шахслардан суд орқали талаб қилиб олиши. 

ГИПЕРИНФЛЯЦИЯ [ гипер.. + инфляция ] иқт. Шиддат билан ривожланувчи ва иқтисодий ҳалокат, инқироз хавфини туғдирувчи инфляция. У ишлаб чиқаришнинг пасайиши, гиперинфляциянинг кучайишига.. аҳоли турмуш даражасининг пасайишига олиб келмоқда. Газетадан.

ГОНИОМЕТР   [ юн.  gonio – бурчак  +  metreo – ўлчайман ] Қаттиқ жисмларнинг ясси ёқлари орасидаги икки ёқли бурчакларни ўлчайдиган асбоб.

ГРАВИТАЦИЯ  [ лот.  gravitas – оғирлик ]  Бутун олам тортишиш кучи; барча турдаги физик моддалар (оддий моддалар, ҳар қандай физик майдонлар) ўртасидаги универсал узаро таъсир бўлиб, ушбу ўзаро таъсир катта-кичиклиги, жисмларнинг тез ёки секин ҳаракатланишига қараб бутун олам тортишиш қонуни ёки умумий нисбийлик назарияси билан изоҳланади.  Ҳозирги замон биология ва медицина илмлари бугунги кунда гравитациясиз ҳаёт ёки узоқ вазнсизлик ҳолати нимадан иборат, деган саволга жавоб излашмоқда.  «Фан ва турмуш».

ЗАЁМ  [ р.< занять – «қарз олмоқ»  фл. дан ясалган от.]   1 Олинган ёки берилган қарз пул.   2 мл., эск. Давлатнинг молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида, чиқарилган қимматбаҳо қоғоз.  У ҳокимият тепасига келиши биланоқ, ҳукуматнинг молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида, халққа ўттиз миллион сўм миқдорида қарз – ички заём солди.  К. Яшин, Ҳамза.

ИНДЕКСАЦИЯ  [< лот. index – кўрсаткич; рўйхат ] Инфляция шароитида пулнинг ва турли даромадларнинг ҳақиқий қийматини (маошни ошириш, товон тўлаш ва б. йўллар билан) сақлаб қолиш; истеъмолчиларни инфляциядан ҳимоя қилиш усулларидан бири.

ИННОВАЦИЯ  [ ингл. innovation – киритилган янгилик, ихтиро ]  1 Техника ва технологиянинг янги турлари (авлодлари)ни жорий этиш мақсадида иқтисодиётга сарфланган маблағлар.  2 Илғор техника ва технология, бошқариш ва б. соҳалардаги янгиликлар ва уларнинг турли соҳаларда қўлланиши.  3 тлш. Муайян тилда, асосан, унинг морфологик соҳасида энг сўнгги даврларда пайдо бўлган янги ҳодисалар (тил бирликлари).

УКЛАД   [ р. уклад – расмийлашган, барқарор тартиб ]  1 иқт. Муайян ижтимоий-иқтисодий формациянинг асосий хўжалик шакли. Масалани бу тахлитда қўйиш.. Германия битта ижтимоий-иқтисодий укладга эга яхлит давлат бўлиб турган вақтда ўринли бўлур эди. Газетадан.  Ижтимоий ҳаётнинг, турмушнинг бирор соҳасида барқарорлашган ёки жорий қилин(ади)ган тартиб. Кишиларимиз турмушининг бутун уклади, уларнинг маишати ва дунёқарашининг ўзгарганлиги.. Газетадан.

УРБАНИЗАЦИЯ  [ фр. urbanisation   лот. urbanus – шаҳарга оид < urbs – шаҳар]  Жамият ҳаётида демократия ва маданиятнинг умумий ривожи билан боғлиқ ҳолда саноат, ишлаб чиқариш ва аҳолининг шаҳарларда тўпланиши ҳамда шаҳарлар мавқеи (роли)нинг ошиб боришидан иборат ижобий ижтимоий-демографик жараён.  2 Шаҳарга, саноат марказига хос белги ва хусусиятларнинг тарқалиши, жорий бўлиши (мас., қишлоқ жойларда).

КАЛОРИМЕТР   Жисмнинг ўзига оладиган ёки ўзидан чиқарадиган иссиқлик миқдорини (калория ҳисобида) ўлчайдиган асбоб.

КАЛОРИМЕТРИЯ    [ лот. calor – иссиқлик  +  юн.  metreo – ўлчайман ] Турли физикавий, кимёвий ва биологик жараёнларда ажраладиган ёки ютиладиган иссиқлик миқдорларини ўлчаш усуллари мажмуи. 

МЕМОРАНДУМ    [ лот. Memorandum – эслашга арзийдиган, эслаш керак бўлган нарса ]   1 ҳуқ. Бирор давлатнинг дипломатик ёзишмалар орқали ҳал қилинадиган масалалар моҳиятини ўз нуқтаи назаридан батафсил баён қилиб ёзган дипломатик ҳужжати.  Бирор масала бўйича билдиришнома, хизмат маълумотномаси.  Меморандумда таъкидландики, бу ҳол аварияларга ҳамда кемаларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин. Газетадан.

МЕНЕЖЕР    [ ингл. manager – бошқарувчи ] Корхона ва компания эгаси бўлмаган, махсус тайёргарлик кўрган малакали ёлланма бошқарувчи.

МЕНЕЖМЕНТ    [ ингл. management – бошқариш, мудирлик; ташкил этиш] Замонавий ишлаб чиқаришни бошқариш (режалаш, тартибга солиш, назорат қилиш), шунингдек, ишлаб чиқаришга раҳбарлик қилиш, уни ташкил этиш; бошқариш тўғрисидаги фан.

МЕНТАЛИТЕТ    [ нем. Metalität   лот. mens, mentis – ақл, идрок ]    Жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида шахснинг тарихий таркиб топган тафаккур даражаси, маданий салоҳияти, уларнинг ҳаёт қонунларини таҳлил этиш кучи, муайян ижтимоий шароитлардаги ақлий қобилияти, руҳий қуввати (Жамият, миллат ёки шахснинг менталитети уларнинг ўзига хос анъаналари, расм-русумлари, урф-одатлари, диний эътиқод ва иримларини ҳам қамраб олади).

ОКРУГ     [ р. округ – теварак,  атроф     окружать – «қуршаб олмоқ;  атрофини ўрамоқ» фл. дан ]    1 Баъзи давлатларда маъмурий-ҳудудий бирлик.     Исландия маъмурий жиҳатдан 23 округга, улар эса жамоаларга бўлинади.  «ЎзМЭ».    2   Йирик ҳудудий ҳарбий бирлашма, бўлинма.     Эртага округ штабидан ҳарбий генерал келиши кутилади.  Шуҳрат, Шинелли йиллар.   Туркистон ҳарбий округи ўз ихтиёридаги машиналарни чўлни ўзлаштиришга бераяпти. С.Аҳмад, Уфқ.     3   Вақтинчалик тузилган ҳудудий бўғин.   Сайлов округи.  ==  Кўп мандатли округларда сайловчилар яширин овоз бериш бюллетенларига ёзиб қўйилган. Газетадан.    4 эск. тар.  Ҳозирги вилоят бараваридаги ҳудудий бирлик, музофот.   ошкент округи. Андижон округи.

ОКТАНТ   [ лот. octans, octantis – саккиздан бир ]  1 геом. Уч ёқли бурчакларнинг саккиз соҳасидан исталган биттаси.   астр. Авваллари осмон ёритқичлари ўртасидаги бурчак масофалар(и)ни ўлчашда қўлланган астрономик асбоб. 3 Осмон гумбазининг Жанубий ярим шаридаги юлдуз туркуми.

ОКТАЭДР     [ юн. oktaedron    octo – саккиз  + hedra – асос, қирра, ёқ, томон] геом. Саккизта учбурчаклик билан чегараланган жисм; саккизёқлик.

ОЛИГОПОЛИЯ    [ юн. oligos – оз, кам + poleo – сотаман ]  Бозорни ташкил этиш шаклларидан бири; бунда бир қанча йирик фирма ва компаниялар норасмий келишувлар асосида асосий маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва сотишни назорат қилиб туради.  Монополия каби олигополия ҳам номукаммал рақобат кўриниши ҳисобланади. «ЎзМЭ».      

ПАРАЛЛЕЛ [ юн. parallelos – ёнма-ён борувчи ]    1 мат. Бир текисликда ётган ва ҳар икки томонга давом эттирилганда ҳеч қачон ўзаро кесишмайдиган; мувозий, ёндош. Параллел тўғри чизиқлар. Параллел текисликлар.  2 Бир томонга қараб йўналган ва бир-биридан деярли тенг узоқликда ёнма-ён жойлашган.  Параллел кўча.  Параллел жўяклар.   3 кўчма  Айни бир вақтда мавжуд бўлган ёки давом этадиган воқеа-ҳодиса (бир-бирига нисбатан). Ўқиш йилининг ярмида «А», «Б» бўлиб келган параллел синфлардан ўн олти киши териб олиниб, қолганлари бирлаштирилди. П. Турсун, Ўқитувчи.  Билимдонлик билан гапдонлик ҳар доим параллел юра олмайди.  «Саодат».            4 тлш. Бир хилдаги, турдаги.  Бунда синтактик параллел қаторлар тўртликда мунтазамлик ва бир бутунликни юзага келтирган.  «ЎТА».

ПАРАЛЛЕЛЕПИПЕД  [ параллел + юн. epipedon – текслик ]   мат. Қарама-қарши ёқлари ўзаро параллел ва тенг параллелограммлардан иборат олти ёқли геометрик жисм.

ПАРАЛЛЕЛИЗМ  [ юн. parallelos – ёнма-ён борувчи ]  1 мат. Тўғри чизиқларнинг текисликдаги ва текисликларнинг фазодаги ўзаро кесишмаслик хоссаси; параллеллик.  Текисликлар параллелизми. Чизиқлар параллелизми.        2  кўчма  Айни бир ишнинг ўзаро келишмасдан бир вақтда бажарилиши, бир-бири билан тўлиқ мос келиши, бир-бирини такрорлаши.  Ишдаги параллелизм.  3 тлш. Ёнма-ён гаплар, синтагмаларнинг бир хил синтактик қурилишга эга бўлиши. 4 ад. Бадиий матннинг ўзаро боғлиқ қисмларидан нутқ унсурларининг ўхшаш ёки айнан бир хилда жойлашувини тақозо этувчи поэтик нутқ усулларидан ва тасир воситаларидан бири.

ПАРАЛЛЕЛОГРАММ   [ параллел + юн.  gramma – чизиқ ]  мат.  Қарама-қарши томонлари тенг ва параллел тўртбурчак.

ПАРАЛЛЕЛЬ   [ юн. parallelos – ёнма-ён борувчи ]  1 мат.  Ўзаро ёндош чизиқларнинг ҳар бири.  Бирор чизиққа параллел ўтказмоқ.    2 геогр. Ер юзидан экваторга параллел ҳолда ўтказилган шартли, фаразий чизиқлардан ҳар бири.    Боку билан Тошкент бир параллелда ётади. «География».  

ПАРАМЕТР  [ юн. parametron – ўлчаб ажратувчи ]  1 мат.  Математик формулада қўлланадиган ва ўзининг маълум қийматида шу тенглама билан ифодаланган муносабатлардан муайян бирига олиб келадиган миқдор.  физ. тех.  Бирор технологик жараён, ҳодиса, тизим, техник қурилма ва б. нинг асосий хусусиятларидан бирини ифодалайдиган миқдор. Электр лампа параметрлари. == Протоплазманинг физик параметрлари унинг (ҳужайранинг) сиртида мембрана бўлиши кераклигидан далолат берарди. «Фан ва турмуш».  

3 кўчма  Бирор воқеа-ҳодисани тавсифлаш ва баҳолаш учун зарур бўлган белги, мезон.  Рўйхат тузувчиларнинг фикрича, университетнинг ўтган йилларда айрим параметрлар бўйича кўрсаткичлари пасайган.  Газетадан.   Янги йилга мўлжалланаётган Давлат бюджети лойиҳасининг параметри устида тўхталдилар. Газетадан.      

ПАРЛАМЕНТ    [ фр. parlement – расмий сўзлашиш жойи   parler – гапирмоқ, сўзламоқ ]   Демократик мамлакатларда бутунлай ёки асосан сайлов асосида тузиладиган олий вакиллик ва қонунчилик органи.  Мустақил Ўзбекистоннинг парламенти – Олий Мажлис. Парламент сайлови. == Парламент бу таклифларни инобатга олиб,  қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Газетадан.  Мамлакатимизда ҳокимиятларнинг бўлиниши тўғрисидаги принцип парламент қабул қилган бир қатор қонунларда янада ривожлантирилди.  «Ҳаёт ва қонун».    

ПАРТЕР   [ фр. parterre – ер бўйлаб    par – бўйлаб, бўйича  +  terre – ер, замин ]   1  Театр  ва б. томоша залларининг томошабинлар ўтирадиган, саҳнага нисбатан пастроқ бўлган қисми ва унда жойлашган ўринлар.  2  Парк  ёки боғларнинг обод қилинган, майсазор, гулзор, ҳовуз, фонтан, ҳайкал ва ш.к. лари бўлган очиқ қисми. 

САНАЦИЯ    [ лот. sanatio – даволаш, соғломлаштириш ]   1 иқт.  Корхоналар, фирмалар, компаниялар ва б. ни  банкротликдан қутқариш, уларнинг молиявий аҳволини яхшилашга, тиклашга қаратилган давлат ва банк чора-тадбирлари тизими. Санация қилиш. == Санация орқали давлат бозор иқтисодиётига таъсир этади. «ЎзМЭ».  2 тиб. Оғиз бўшлиғини соғломлаштириш бўйича даволаш-профилактика чоралари.  Тишларни санация қилиш.

СЕРТИФИКАТ    [ фр.  certificate    лот. sertum – аниқ, тўғри, рост  + facere – қилмоқ ]  1 Давлат органларининг молиявий қарз (заём) мажбурияти; шунингдек, кўрсатувчига бериладиган давлат заёмлари, облигациялари ва қимматдор банк қоғозлари.  2 Омонатчининг, белгиланган муддат ўтгач, банкка қўйилган омонат суммасини ҳамда унинг фоизларини олиш ҳуқуқи ҳақидаги ёзма ҳужжат.  3 Ташқи савдо амалиётида: тегишли ваколатли органлар томонидан бериладиган ва товарнинг сифати, оғирлиги, ишлаб чиқарилган жойи ва б. хусусиятларини тасдиқлайдиган ҳужжат.  Маҳсулот сертификати.   4 Бирор нарса, воқеа ҳақидаги расмий ёзма гувоҳнома: диплом.   Шайхонтоҳур туманида компьютер саводхонлиги бўйича ташкил этилган курсни якунлаган ёшларга сертификатлар топширилди. Газетадан.

СЕРТИФИКАТЛАШ  Бирон-бир маҳсулот ёки хизмат сифат тавсифининг сифат стандартида талаб этилган даражага мос келишини аниқлаш, тасдиқлаш. Бугунги кунда маҳсулот ва хизматларни сертификатлашда республикамизда фаолият юритаётган 50 дан ортиқ сертификатлаш идоралари ва 250 дан ортиқ синов лабораторияларининг аҳамияти муҳим. Газетадан.

СИММЕТРИК  Симметрия қонунлари асосида жойлашган ёки ясалган; симметрияга эга бўлган.  Симметрик бино. Симметрик шакл. == Тенглик типидаги (мас., айният, эквивалентлик, ўхшашлик) муносабатлар ҳам симметрик бўлади.  «ЎзМЭ».

СИММЕТРИКЛИК  1 Бирор нарса, предмет қисмларининг симметрия ҳолатида бўлиши. Иншоот қисмларининг симметриклиги.  2 мат.  Икки ўринли, икки ҳадли муносабатларнинг хоссаси.

СИММЕТРИЯ   [ юн.  symmetria – ўлчовдошлик; мутаносиблик, мослик ]  Бирор нарсанинг маълум нуқта, тўғри чизиқ ёки текисликка нисбатан қарама-қарши томонларда бўладиган қисмларининг жойлашишидаги мутаносиблик, ўхшашлик, мослик, уйғунлик.  Симметрия маркази. Симметрия ўқи.  Симметрия ҳолатини сақламоқ.

СУБСТРАТ   [ лот. substratum – тўшама, асос ]  1 флс. Турли-туман ҳодиса ва жараёнларнинг умумий моддий асоси, ҳодисалар ўртасидаги умумийлик ёки ўхшашликнинг негизи.   2  тлш.  Маҳаллий аҳолининг келгинди (босқинчи)лар тили томонидан сиқиб чиқарилган тили; шу тилнинг келгиндилар тилидаги излари, қолдиқлари. Формал ҳажмнинг бу даражадаги ихчамлиги мураккаб семантик субстратнинг ифодаланишига, бирор даражада бўлсин, монелик қилмайди.   «ЎТА».

СУВЕРЕН     I  [ фр. souverain – олий ]   Халқаро ҳуқуқда: мустақил олий ҳокимият эгаси.

СУВЕРЕН    II  1 Суверенитетга, мустақилликка эга бўлган; эркин, ҳур; мустақил. Суверен давлат. == Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат суверенитети масаласига алоҳида боб ажратилган бўлиб, унинг            1-моддасида «Ўзбекистон – суверен демократик республика» дейилган. «Мустақиллик» луғати.    2   Олий ҳокимиятни амалга оширувчи.

СУВЕРЕНИТЕТ  [ фр. souverainete – олий ҳокимият ]  Халқаро ҳуқуқда: давлатнинг ички ишларни олиб боришда ва ташқи муносабатларда бошқа давлатдан тўла мустақиллиги.   Давлат суверенитети.  Миллат суверенитети. == Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида давлат суверенитети алоҳида бобда ўз ифодасини топган.  «ЎзМЭ».

ТАХОМЕТР   [ юн. tachos – тезлик + metreo – ўлчайман] Вал, ғилдирак ва ш.к. нарсаларнинг айланиш тезлигини ўлчайдиган асбоб; спидометрнинг бир тури.

ТЕЛЕМАРКЕТИНГ   [теле.. + маркетинг] Телевидение орқали товар ва хизматларни тарғиб қилиш ва сотиш.

ТИКЕР   [ингл. ticker ]  Қимматбаҳо қоғозларнинг охирги, қатъий белгиланган баҳоси (курси)ни кўрсатиб, маълум қилиб турувчи биржа аппарати.

ТИТУЛ   I [лот. titulus – устига ёзилган ёзув; фахрий унвон ] плгрф.  Китобнинг унинг номи, муаллифи, нашр қилинган йили ва жойи, нашриёт ёки уни нашр этувчи ташкилот номи кўрсатилган биринчи бети; титул варағи.  Китобнинг титули. ­­­­­=== Унинг [китобнинг] муқоваси, титул варағи, шунингдек, бошқа айрим бетлари ҳам жуда эътиборсизлик билан вёрстка қилинибди. Газетадан.    

ТИТУЛ  II Миллий ва б. турли ҳуқуқлар асоси; айрим кодекс ёки қонунлардаги алоҳида бўлимча. 

Титул рўйхати  Қурилиш объектларини қуриш учун керак бўладиган, объектнинг номи ва ўрни (жойи), лойиҳавий қуввати, смета бўйича баҳоси ва ш.к. кўрсатиладиган рўйхат. Яқинда ҳукумат титул рўйхатларини тасдиқлашнинг янги тартибини белгилаб.. камчиликларни йўқотди. Газетадан.    1984 -1985 йилларнинг титул рўйхатларига киритиладиган объектлар бинокорлик материалларининг ҳамма турлари билан..  таъминланиши лозим. Газетадан.

ТОПОГРАФИЯ    [юн. topos – жой + grapho – ёзаман ]   Геодезиянинг ёки бирор жойнинг, ер сатҳининг географик ва геометрик элементларини тасвирлаш ва шу асосда топографик хариталар яратиш усуларини ўрганувчи бўлими.  Ҳарбий топография.

ТОПОНИМИКА [юн. topos – жой + onyma – ном] 1 Бирор жойнинг, ҳудуднинг географик номлари (аҳоли пунктлари, дарё, кўл ва б. номлари) мажмуи. Тошкент топонимикаси. Топонимика луғати.

 2 тил.  Лексикологиянинг географик номларни ўрганадиган бўлими.

ТРАНЗИТ   [ лот. transitus – ўтиш жойи, юриб ўтиш ]  1 Бир мамлакатдан, жойдан иккинчи бир мамлакатга, жойга улар ўртасидаги мамлакат, жой орқали пассажир, юк олиб ўтиш, ўтказиш. Транзитга йўл бермоқ. Транзит ҳуқуқи. Транзит билет. Транзит пассажир. === Транзит машиналар Тошкентни айланиб ўтади.. Газетадан.  2 Юкни жўнатилган жойдан то мўлжалланган жойгача оралиқ пунктларда туширмасдан, бошқа транспорт воситаларига ортмасдан тўппа-тўғри олиб бориш, ўтказиш. Юкларни транзит қилиб (транзит билан) юбормоқ.

ТРАНСЛИТЕРАЦИЯ  [ транс.. + лот. littera – ҳарф ] Бирор алифбо асосида ёзилган матнлар ёки алоҳида сўзларни бошқа бир алифбо воситалари билан ҳарфма-ҳарф акс эттириш. Европача номларнинг ўзбекча транслитерацияси.

ТРАНСФОРМАЦИЯ   [ лот. transformatio – ўзгартириш ]  1 тех. Энергия ёки объектларнинг бирон-бир муҳим хосса-хусусиятини трансформатор ёрдамида ўзгартириш. Ўзгарувчан токни трансформация қилиш. 2 тлш. Асосий синтактик тузилмани тил қонун-қоидалари асосида ўзгартириб, иккинчи бир тузилма ҳосил қилиш (мас., Ўқитувчи қоидани тушунтирди.  // Қоида ўқитувчи томонидан тушунтирилди).

ПАССАЖ   [ фр. passage – ўтиш жойи, йўл]    1 Икки томонида қатор савдо дўконлари жойлашган ёпиқ бино, раста.   2  Бир хил мол-товар сотиладиган катта магазин.  Китоблар пассажи.  3 Мусиқада: баланд пардадан паст пардага ёки, аксинча, паст пардадан баланд пардага изчил ва тез ўтиб ижро этишдаги тон (товуш)лар изчиллиги. 

ПАССАТ   [нем.  Passat -  голл. passaat ] геогр.  Тропик кенгликларда океанлар узра эсиб турадиган барқарор шамол, ҳаво оқими.  

ПАССИВ   I  [лот. passivus – ҳаракатсиз ] бухг. 1  Корхона ва ташкилотларнинг барча қарзлари ва мажбуриятлари.  Бухгалтерия балансининг ўнг томони: корхона ва ташкилотларнинг мансублиги ва мақсадига кўра гуруҳланган маблағларининг (ўз захиралари, бошқа муассасалардан олинган қарзлар) ҳосил бўлиш манбааларини ифодалайди; зид. актив I.   

ПАССИВ II [лот. passivus – суст, сусткаш; лоқайд, иродасиз; мажҳул] Атрофдаги нарса ва ҳодисаларга, кишиларга нисбатан бефарқ, лоқайд қарайдиган; ғайратсиз, фаолиятсиз, шижоатсиз; зид. актив II,  фаол.  Пассив киши. Ишга юзаки пассив қараш. == Мунисдаги норозилик ва пассив исёнларнинг ўзанлари ва шохобчалари муаллифнинг шахсий ҳамда ижтимоий ҳаёти билан боғлиқдир. «ЎТА»  

ПАТЕНТ  [лот. patens, patentis – аниқ, очиқ] 1 Ихтирочига давлат патент идорасидан бериладиган, унинг ўз ихтиросига муаллифлиги ва мутлақ ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.   «Амиридин» деган препарати учун АҚШ, Буюк Британия, Швейцарияда патент олинди.  «Фан ва турмуш».  Таниқли ботаник олим Қаҳҳор Ҳожиматов бошчилигида ушбу шифобахш воситани яратган тадқиқотчилар эса Давлат пантент идорасидан патент олишди. «Фан ва турмуш».  Маъданларни қайта ишлашга оид ишлаб чиқилган технологияларга патентлар олинди. Газетадан.  2 Савдо-сотиқ ёки бирор касб-ҳунар билан шуғулланиш учун рухсат берилганлиги ҳақидаги ҳужжат. Илгариги катта дўконини ёпиб, пантентини топширди. А. Қаҳҳор, Сароб.  Ҳожатбарорликда қадамлари ростланиб, хусусий меҳнат фаолиятини юргизиш учун патент олди.  Газетадан.   Ўша вақтлари патент олиб, ўзимнинг шахсий «Москвич»имда киракашлик қилар эдим. Газетадан.   

ПЕНТАГРАММА   [ юн.  penta – беш  + gramma – ҳарф; ёзув] мат. Ҳар бир томонига бир хил тенг ёнли учбурчаклар ясалган мунтазам бешбурчак.

ПЕНЯ   [лот. poena – жазо] эск.  Пул-тўлов мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлик учун тўланадиган жарима.  .. бир қатор ташкилотлар ўзлари билан тузилган шартнома суммасининг қарийб 100 миллион сўмини ўзлаштирганлиги учун, энди кечиккан ҳар бир кун учун пеня тўлашга мажбур. Газетадан.  Суд, муддати ўтказиб юборилгани учун ҳар кун ҳисобига 0,4 фоиздан пеня тўлаш лозимлиги ҳақида қарор чиқарди. Газетадан.   

ПЕРИМЕТР  [юн. perimetron – айлана, доира - perimetreo – атрофни ўлчайман] мат. Ёпиқ эгри чизиқнинг узунлиги (мас., кўпбурчакнинг периметри унинг ҳамма томонлари йиғиндисига тенг).

Akkreditiv    [ lot. accreditivus – ishonchli, vakolatli ] ml. 1  Naqd pulsiz hisob-kitoblar olib boriladigan bank hisob varag‘i. 2 Tomonlar o‘rtasida tuzilgan shartnomaga ko‘ra amalga  oshiriladigan o‘zaro hisob-kitob turi.  3  Nomiga yozib berilgan shaxsga ko‘rsatilgan summani kredit muassasasidan  olish huquqini tasdiqlovchi qimmatbaho qog‘oz.   4 huq.  Akkreditiv (yorliq) Diplomatik vakilning vakolatini tasdiqlovchi hujjat.

Assotsiatsiya   [ lot. associatio – qo‘shilma, birlashma ]  Umumiy maqsadga erishish uchun tuzilgan uyushma, ittifoq. O‘zbekiston Buxgalterlar va auditorlar assotsiatsiyasi sizni o‘qishga taklif qiladi. Gazetadan. Assotsiatsiyaning asosiy vazifasi yo‘lboshchimiz sudlar faoliyati mohiyatini tubdan o‘zgartirish borasida qo‘ygan vazifalarni izchillik bilan bajarishdan iboratdir.  2 psxl. Nerv-miya  faoliyati bilan bog‘liq bo‘lgan alohida psixik aktlar, ya’ni tasavvurlar, fikrlar, his-tuyg‘ular orasidagi bog‘lanish va shu bog‘lanishga asoslangan idrok. O‘xshashlik natijasidagi assotsiatsiya.

BUDJET    [ ingl. budjet – hamyon, mablag‘]    1 iqt.  Muayyan vaqt (yil, yilchorak) uchun ishlab chiqilgan, me’yorlashtirilgan va qonuniy tarzda tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar yig‘indisi. Budjet yili. Budjet tizimi. Davlat budjeti. Harbiy budjet.   2  Shaxsiy kirim-chiqim majmui. O‘qish davrida mening oylik budjetim uch ming so‘mdan oshmas edi. == To‘g‘ri, oilada oilaviy budjetni boshqaradigan bir kishi bo‘lishi kerak. Gazetadan.

Deponent   [ lot. deponens, deponentis – joylashtiruvchi, saqlashga qo‘yuvchi ]   1 Saqlash uchun davlat muassasasiga qimmatbaho buyum yoki mablag‘ qo‘ygan shaxs yoki tashkilot. 2 Biror sababga ko‘ra korxona yoki muassasadan o‘ziga tegishli bo‘lgan pulni yoki to‘lovni  o‘z vaqtida  olmagan jismoniy yoki yuridik shaxs va  olinmagan ana shunday mablag‘.

Integratsiya  [ lot. integratio  – tiklash, qaytadan boshlash, to‘ldirish ]                   1 Ayrim qismlarning, elementlarning bog‘liqlik holatini, ularni qo‘shib birlashtirishni ifodalovchi tushuncha. 2 Fanlarning yaqinlashishi va o‘zaro bog‘lanish jarayoni. 3 Ikki va undan  ortiq davlatlarning iqtisodiyotini o‘zaro muvofiqlashtirish va birlashtirish.

Kvadrant  [ lot. quadrans, quadrantis – chorak, to‘rtdan bir ]  1 mat. Doiraning to‘rtdan bir qismi, choragi.  2 esk. astr. Quyosh va umuman yulduzlarning ufqdan balandligini, ular orasidagi burchak masofalarni o‘lchash uchun qo‘llangan qadimiy asbob.   

Kvalifikatsiya  [ lot. qualificatio < qualis – qanday sifatli +  facere – qilmoq, qurmoq ]  1 Muayyan narsa, voqea-hodisa  sifatini aniqlash, baholash; uni ma’lum toifa, guruhga kiritish.  2 Muayyan mehnat turiga kasbiy tayyorgarlik darajasi; malaka, saviya; mahorat darajasi.  3 Ixtisos, kasb.

ALTIMETR  [ lot. altum – balandlik + yun.  metron – o‘lcham, o‘lchov ]  Uchish apparatlarining yerdan balandligini o‘lchovchi asbob; balandlik o‘lchagich.

APORT(LAR)  [lot. apportokeltiraman, olb kelaman] Sotilgan aksiyalarga to‘lov sifatida aksiyadorlik jamiyatiga kelib tushadigan mulk.  

APOSTROF  [yun. appostrophos chetga, orqa tomongan qaragan, qaratilgan]  Yozuvda (ba’zi tillarda) harfiy belgi bilan ko‘rsatilmaydigan unli o‘rnida satr ustiga qo‘yiladigan, vergul ko‘rinishidagi belgi (’).

AUKSION  [lot. auction, auctionis –  o‘sish, ko‘payish; ommaviy savdo ] Ommaviy kimoshdi savdosi.

AHKOM  [ arab. hukmlar, buyruqlar, qonunlar ] esk. kt. Qonun-qoidalar, yo‘l-yo‘riqlar, hukmlar.  

BAZA  [yun. basis asos,  negiz.] 1 arxit. Ustunning, kolonnaning asosi, pastki yo‘g‘on tayanch qismi. 2 Xalq xo‘jaligi, ishlab chiqarish va madaniy-ma’rifiy sohalarning asosi, negizi, tayanchi: Moddiy-texnika bazasi. Eksperimental baza. Iqtisodiy baza. ­==  Moddiy-texnika bazamiz ma’lum darajada yangilanadi va sifati yaxshilanadi. Gazetadan. Maktablar va o‘quv yurtlarining moddiy bazasi ancha mustahkamlandi. Gazetadan.   ..adabiy tilimiz ilgargi kitobiylikdan qutulib, jonli xalq tili bazasiga o‘tdi. «O‘TA».   3  Muayyan moddiy narsalar to‘plami, majmui; zaxirasi. Ozuqa bazasi. Yem-xashak bazasi. Xomashyo bazasi. ==  Mustahkam ozuqa bazasini vujudga keltirmay turib, chorvachilikni rivojlantirish haqida o‘ylab ham bo‘lmaydi.  Gazetadan.  4 Muayyan xizmatlar ko‘rsatish va kerakli jihozlar bilan ta’min etib turishmaqsadida barpo qilingan maxsus joy, makon. Turistlar bazasi. Aviatsiya bazasi. Harbiy-dengiz bazasi. Sport bazasi. ==  O‘quvchilar..  turistik bazalarda dam olishni boshlab yubordilar. Gazetadan. Bolalar maydonchalari, sport kompleksi, sport-baydarka bazasi qurildi. Gazetadan.                   5 Moddiy zaxiralar saqlanadigan bino, inshoot; ombor. Ta’minot bazasi. Savdo bazasi.  ==  Juman aka choynak-piyola olgani stansiyaga tushsa, bazaga bir vagon mol kelibdi, ombor mudiri yuk tushirish bilan band ekan. S. Ahmad, Qadrdon dalalar.   Normamat uzoq yillar rayon neft bazasida ishladi.  Gazetadan. 

BAZIS  [yun. basis asos ]  1. iqt. Asos, negiz.  q. Baza 1, 2.   2  fls.  iqt. Jamiyat taraqqiyotining muayyan bosqichida yuzaga keladigan ishlab chiqarish munosabatlari yig‘indisi. gi iqtisodiy tuzumdir. Bazis jamiyat taraqqiyotining muayyan bosqichidagi iqtisodiy tuzumdir. Gazetadan.   3 geod. astr. Yer yuzining ma’lum joyidan juda aniq qilib bevosita o‘lchab olinadigan asosiy chiziq. Jism kuzatilgan ikki nuqtani birlashtiruvchi to‘g‘ri chiziq kesmasi bazis deyiladi. «Astronomiya».

13157 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech