Ру Ўз O'z En

Имтиёзлар

Имтиёз ва қўллаб-қувватлаш чоралари

Норматив
ҳужжат рақами ва санаси

Норматив ҳужжат
ҳаволаси

I. Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларида бериладиган

имтиёз ва қўллаб-қувватлаш чоралари

Сотиб олинган давлат активлари қийматига чегирма қўллаш:

1.

1 ой ичида тўловлар тўлиқ амалга оширилса Марказий банкининг амалдаги асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади;

ПҚ-2200
03.07.2014й.

https://www.lex.uz/docs/2420491

2.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларидан сотиб олинган давлат активлари бўйича тўловлар 3 ой ичида тўлиқ қоплаб берилса шартнома қийматининг 25 фоизи миқдорида чегирма берилади;

ПҚ-264
30.05.2022й.

ПҚ-89

28.02.2024й.

https://www.lex.uz/docs/6039685

 

https://www.lex.uz/docs/6820396

Сотиб олинган давлат активлари харид қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш:

3.

Сотиб олиш тўловларининг қиймати (базавий ҳисоблаш миқдори)га қараб 3 ойдан 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш;

ЎРҚ-907 14.02.2024й.

https://www.lex.uz/docs/6800515

4.

Меҳмонхона ва туризм хизматларини кўрсатиш учун сотиб олинган давлат активлари бўйича харид қийматидан қатъий назар 5 йилга бўлиб-бўлиб тўлаш;

ПФ-9
12.01.2024й.

https://www.lex.uz/docs/6759637

5.

Республиканинг 4- ва 5-тоифадаги туман ва шаҳарлардан сотиб олинган давлат активлари бўйича харид қийматидан қатъий назар 5 йилга бўлиб-бўлиб тўлаш;

ПФ-287
30.12.2022й.

https://www.lex.uz/docs/6333225

6.

Республиканинг 4- ва 5-тоифадаги туман ва шаҳарлардан фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркор томонидан сотиб олинган давлат активлари бўйича харид қийматидан қатъий назар 7 йилга тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш;

ПҚ-39
23.01.2024й.

https://www.lex.uz/docs/6773342

7.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг активлари сотиб олинганда, харид қийматидан қатъий назар 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш; 

ПҚ-329
12.06.2023й.

https://www.lex.uz/docs/6631602

8.

«20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастури бўйича сертификатга эга бўлган тадбиркорлик субъектларига яратиладиган янги иш ўринларидан келиб чиқиб 3 йилдан 5 йилгача тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш;

ПФ-93
12.06.2023й.

https://www.lex.uz/docs/6493069

Сотиб олинган давлат активларни гаров сифатида тақдим этиш:

9.

Сотиб олинган давлат активи харид қийматининг дастлабки тўлови 35 фоиздан кўп бўлган ҳолатда давлат активи кредит таъминоти учун гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади;

ЎРҚ-907
14.02.2024й.

ВМҚ-420

01.08.2022й.

https://www.lex.uz/docs/6800515

 

https://www.lex.uz/docs/6138161

Сотиб олинган давлат активларни қўшимча фоизларсиз бўлиб тўлаш:

10.

Сотиб олинган давлат активлари харид қиймати бўйича дастлабки тўлови 35 фоиздан кўп бўлган ҳолатда қўшимча фоизларсиз бўлиб тўлаш;

ЎРҚ-907 14.02.2024й.

 

ПҚ-168

18.03.2022й.

https://www.lex.uz/docs/6800515

  

https://www.lex.uz/docs/5918980

11.

Республиканинг 4- ва 5-тоифадаги туман ва шаҳарлардан сотиб олинган давлат активлари ҳамда 4- ва 5-тоифадаги туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркор томонидан сотиб олинган активлар бўйича дастлабки тўлови қийматидан қатъий назар;

ПҚ-39
23.01.2024й.

https://www.lex.uz/docs/6773342

Закалат пулининг 50 фоизини тоʼлаб савдоларда иштирок этиш:

12.

Республиканинг 4- ва 5-тоифадаги туман ва шаҳарлардан
«Э-аукцион» савдо платформасида савдога чиқарилган давлат активлари бўйича закалат миқдорининг 50 фоизини тўлаб савдоларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;

ПФ-287
30.12.2022й.

https://www.lex.uz/docs/6333225

Давлат активларини тўғридан-тўғри сотиш:

13.

2024 йил 1 январга қадар тузилган ижара шартномалари бўйича ижарага олинганига камида 5 йил бўлган давлат мулки объектини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида капитал таъмирлаш, модернизация қилиш, теварак-атрофини ободонлаштириш ва бино-иншоотларни турли даражада яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилган ва ижара тўловлари ўз вақтида тўлаб келинган ҳамда ушбу объект хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда уларга
ушбу давлат мулки объектини баҳоланган қийматда
тўғридан-тўғри олди-сотди шартномасини тузиш;

ПҚ-162
19.04.2024y.

https://www.lex.uz/docs/6898706

 

II. Ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнларида бериладиган
        имтиёз ва қўллаб-қувватлаш чоралари

Сотиб олинган ер участкалари қийматига чегирма қўллаш:

1.

Тўловлар 15 иш кунида тўлиқ амалга оширилганида шартнома қийматининг 20 фоизи миқдорида чегирма берилади;

*Бошланғич нархи 50 фоиздан ортиққа пасайтирилган ҳолда реализация қилинган ер участкалари бундан мустасно.

ПФ-135
06.09.2024й.

https://www.lex.uz/docs/7096177

Сотиб олинган ер участкалари харид қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш:

2.

Сотиб олинган ер участкаси бўйича 15 иш кунида  дастлабки тўлов 35 фоиздан кам бўлмаган
қийматда
амалга оширилганида қолган суммага
Марказий банкининг амалдаги асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланган ҳолда 3 йилга бўлиб-бўлиб тўлаш;

*Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларидаги ер участкаларига ҳам татбиқ этилади.

ПФ-135
06.09.2024й.

https://www.lex.uz/docs/7096177

3.

Сотиб олинган ер участкаси бўйича 15 иш кунида  дастлабки тўлов 15 фоиздан кам бўлмаган қийматда амалга оширилганида қолган суммага Марказий банкининг амалдаги асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланган ҳолда 5 йилга бўлиб-бўлиб тўлаш;

*Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларидаги ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

ПФ-135
06.09.2024й.

https://www.lex.uz/docs/7096177

4.

Республиканинг 4- ва 5-тоифадаги туман ва шаҳарлардан сотиб олинган ер участкалари бўйича 15 иш кунида  дастлабки тўлов 15 фоиздан кам бўлмаган қийматда амалга оширилганида қолган суммага Марказий банкининг амалдаги асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланган ҳолда 10 йилга бўлиб-бўлиб тўлаш;

ПФ-135
06.09.2024й.

https://www.lex.uz/docs/7096177

Закалат пули 50 фоизга чегирилган ҳолда савдоларда иштирок этиш:

5.

Республиканинг 4- ва 5-тоифадаги туман ва шаҳарлардан
«Э-аукцион» савдо платформасидан ер участкалари боʼйича закалат миқдорининг 50 фоизини тоʼлаб савдоларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;

ПФ-287
30.12.2022й.

https://www.lex.uz/docs/6333225

 

III. Davlat mulkini ijaraga berish jarayonlarida beriladigan
            imtiyoz va qoʻllab-quvvatlash choralari

Ijara toʻlovi miqdorini 50 foiz miqdorida belgilash:

1.

Касаначиларни жалб қилган тадбиркорлик субъектларига ижарага олинган объект бўйича ижара тўлови 50 фоиз миқдорда белгиланади;

ПҚ-70
23.02.2023й.

https://lex.uz/docs/6389635

2.

«Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизларни ишга жалб қилган тадбиркорлик субъектлари учун ижарага олинган объект бўйича ижара тўлови 50 фоиз миқдорида белгиланади;

ПҚ-376
21.09.2022й.

https://www.lex.uz/docs/6202958

3.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни ишга жалб қилган тадбиркорлик субъектлари учун ижарага олинган объект бўйича ижара тўлови 50 фоиз миқдорида белгиланади;

ПФ-6208
20.04.2021й.

https://www.lex.uz/docs/5382151

4.

Алоҳида тоифадаги (ногиронлиги мавжуд ёки ходимлари таркибининг кўпроқ қисмини ногиронлар ташкил этувчи) тадбиркорлик субъектлари учун ижарага олинган объект бўйича ижара тўлови 50 фоиз миқдорида белгиланади;

ПҚ-3782
11.06.2018й.

https://www.lex.uz/docs/3778017

5.

Моддий-маданий мерос объектларида инвестиция киритиш шарти билан ижарага олган субъектларга ижара тўлови 50 фоиз миқдорида белгиланади;

ВМҚ-53
06.03.2014й.

https://www.lex.uz/docs/2352891

6.

Ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб (совриндор) бўлган спортчилар ташкил этган нодавлат
спорт-таълим муассасаси ва спорт тўгаракларини ташкил этиш учун ижара тўловлари
50 фоиз миқдорида этиб белгиланган;

*2024 йил 1 январдан — 2026 йил 1 январга қадар амал қилади.

ПҚ-302
01.07.2022й.

ПҚ-92

19.01.2022й.

https://www.lex.uz/docs/6091681 

 

https://www.lex.uz/docs/5831865

Ижара тўлови миқдорини 90 фоиз миқдорида белгилаш:

7.

Меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойлар реестрига кирган ҳудудлардаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорлик субъектларига ижарага олинган объект бўйича ижара тўлови 90 фоиз миқдорида белгиланади;

ПҚ-70
23.02.2023й.

https://lex.uz/docs/6389635

Текинга фойдаланиш имконияти билан:

8.

Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлари ҳамда ИТ-парк филиалларининг давлат кўчмас мулк объектларидан 1 йил муддатга текинга фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

ПҚ-87
26.02.2024y.

https://www.lex.uz/docs/6816000

9.

Хусусий ўқув марказлари ташкил этиш учун бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан текинга фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

ПҚ-239
27.06.2024y.

https://www.lex.uz/docs/6986619

10.

Давлат мактабгача таълим ташкилотидаги ошхона майдони аутсорсинг усулида ташкил этилганида объектдан текинга фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

ВМҚ-626
25.07.2019y.

https://www.lex.uz/docs/4441105

11.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга давлат мулки объектларидан 5 йил муддатга текинга фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

ВМҚ-834
16.10.2017y.

https://www.lex.uz/docs/3382157

12.

Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида янги иш ўринлари яратиш шарти билан давлат мулки объектларидан текинга фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

ПҚ-3301
29.09.2017y.

https://www.lex.uz/docs/3362726

13.

Ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бўлганида, мазкур давлат мулки объектидан 5 йил муддатга текинга фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

ПҚ-376
21.09.2022y.

https://www.lex.uz/docs/6202958

14.

Ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар бўлганда, давлат мулки объектидан 5 йил муддатга текинга фойдаланиш ҳуқуқи берилади;

ПФ-6208
20.04.2021y.

https://www.lex.uz/docs/5382151

Тўғридан-тўғри ижарага бериш:

15.

ИТ-хизматлар экспорт қилувчи корхоналарни кенг жалб қилишга қаратилган дастур иштирокчилари билан ўртача ижара ҳақи миқдорида тўғридан-тўғри шартнома тузилади;

ПҚ-87
26.02.2024y.

https://www.lex.uz/docs/6816000

 

6401 Чоп этиш