Ру Ўз O'z En

Марказий аппарат

Тураев Фарход Батирович

Директорнинг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-72
  • Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик деб аталади), шунингдек, унинг тизимидаги ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларда маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурлар ва “йўл хариталари”нинг ижросини ташкил этиш;
  • Маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни танқидий ўрганиш, бу борада аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишида иштирок этиш;
  • Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиш;
  • Агентлик, шунингдек, унинг тизимидаги ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларда ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитларини яратиш ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга, шу жумладан, “Ўзбек тили байрами куни”ни нишонлаш бўйича маданий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
  • Географик ва бошқа топонимик объектлар, маданий мерос объектларига қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятини мониторинг қилиш ва бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;
  • Жойлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этиш;
  • Агентликда давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритиш.
  • Қўмита, шунингдек, унинг тизимидаги ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларда давлат тилини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
  • Агентлик директори ҳузурида маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда қарорлар қабул қилишда иштирок этиш;
  • Агентлик директорининг маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантиришга қаратилган буйруқ, қарор ва кўрсатмалари ижросини назорат қилиш;
  • Агентликда маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантиришга оид ишларни самарали ташкил қилиш мақсадида вақтинчалик эксперт гуруҳларини тузиш;
  • Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича вужудга келган ҳолатлар юзасидан Департаментга маълумотнома ва таклифлар киритиш; 
  • Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнида иштирок этиш;
  • Агентликнинг Ахборот хизмати, Интернет жаҳон аҳборот тармоғидаги веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини мунтазам кузатиб бориш, давлат тили қоидаларининг бузилиши ҳолатлари аниқланганида, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
  • Давлат бошқаруви, замонавий ва инновацион технологиялар, саноат, банк-молия тизими, ҳуқуқшунослик, дипломатия, ҳарбий иш, тиббиёт ва бошқа соҳаларга оид ҳалқаро сўз ва атамаларнинг давлат тилидаги муқобили бўйича Департаментга таклифлар киритиш;
  • Таълимнинг барча босқичларида давлат тилини замонавий ва инновацион технологиялар асосида мукаммал ўргатиш жараёнини ташкил этиш юзасидан Департаментга, манфаатдор вазирлик ва идораларга таклифлар киритиш;
  • Ўзбек тилини ривожлантириш ҳамда тил сиёсатини такомиллаштириш бўйича концепция ва давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.
  • Маслаҳатчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
  • Маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишга мажбурдир.

Насиров Жон

Маслаҳатчи

infdep@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-30

Набиев Тулкин Набиевич

Стратегик режалаштириш, методология, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш йиғма ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи

govasset@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-39
  • Методология, ҳудудлар ва таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш йиғма ахборот-таҳлил департаментига раҳбарлик қилиш, Агентлик директорининг қонуний топшириқларини ўзи ва департамент ходимлари томонидан ўз вақтида ва аниқ бажарилишини таъминлаш;
  • Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари, шунингдек унинг идоравий мансуб тузилмаларининг Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан фаолиятини таҳлил қилиш;
  • Ўтказилган таҳлиллар ва таркибий бўлинмалар таклифлари асосида Агентлик фаолиятини ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини, шу жумладан, ҳисобот давридаги ишларини умумлаштириш ва улар юзасидан тегишли идоралар учун ахборот-таҳлилий ва бошқа материаллар тайёрлаш;
  • Агентлик таркибий бўлинмаларини таклифлари асосида асосий вазифаларни бажариш бўйича ишларни режалаштириш, Агентлик Ҳайъати (кейинги ўринларда – Ҳайъат) ишини иш режасига мувофиқ таҳлилий материаллар асосида ташкиллаштириш, Ҳайъат мажлисларида кўриб чиқиш учун муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари томонидан аниқ даврга мўлжалланган фаолият прогноз кўрсаткичлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • Кадрлар бошқармаси томонидан ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқилишида иштирок этиш;
  • Агентлик таркибий бўлинмаларига Ҳайъатнинг навбатдан ташқари мажлисларини ўтказишда кўмаклашиш;
  • Меҳнат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариш, меҳнат интизомига қатьий риоя қилиш;
  • Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя қилиш;
  • Агентликнинг мол-мулкини авайлаб асраш;
  • Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажариш.

Сайфуллоев Абдулазиз Садулло ўғли

Стратегик режалаштириш, методология, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш йиғма ахборот-таҳлил департаменти бошқарма бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-80

Сайдахмедов Нодирбек Фарходжон ўғли

Директор ёрдамчиси

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-02

Абдужамбулов Илёсбек Мўминжон ўғли

Ахборот хизмати раҳбари – Агентлик директорининг матбуот котиби

press@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-50
  • Агентлик фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, Агентликнинг расмий веб-сайти, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
  • Агентликда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққий этиш жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • Агентликнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;
  • Ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • ОАВ билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантириш;
  • Мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида Агентлик раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш;
  • Ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида Агентлик фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
  • Агентликнинг марказий аппараати, тегишли бошқарма ва бўлимлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • Агентликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида раҳбариятга ахборот бериб бориш;
  • Агентлик фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида ваколатли агентликлар ва идоралар орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (босма маҳсулотлар, фото, аудио, видеоматериаллар ва ҳ.к.) билан таъминлаш;
  • Агентлик ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш;
  • Агентлик фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.
  • Агентлик фаолиятини тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари (кейинги ўринларда – ОАВ деб юритилади) ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
  • Агентлик веб-сайтининг замонавий даражада юритилишини таъминлайди;
  • Зарур бўлган ахборотни Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплайди ва уларни пухта ишлайди;
  • Агентлик фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлайди ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилади, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этади, соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсатини ОАВларида ёритади;
  • ОАВда, шу жумладан, Интернет тармоғида ахборот эълон қилади, уларни расмий веб-сайтларда янгилаб боришни таъминлайди;
  • Тадбирларни, шу жумладан, директор ва унинг ўринбосарлари иштирокидаги тадбирлар (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар)ни ташкил этади ва ўтказади;
  • ОАВ ва журналистларнинг сўрови асосида уларга оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан, электрон ҳужжат шаклида) ахборот тақдим этади;
  • Агентликнинг фаолиятига доир масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий ОАВлари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга оширади, Агентлик раҳбариятига ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди;
  • ОАВ билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банки ташкил этилиши ва юритилишини таъминлайди;
  • Агентлик томонидан ташкил этиладиган расмий тадбирлардан теледастурлар, роликлар ва лавҳалар тайёрлашда ва уларни монтаж қилишда иштирок этади ҳамда ушбу материалларни белгиланган тартибда сақлаш учун уларнинг архивлаштирилишини таъминлайди;
  • Агентлик фаолиятига доир фото, аудио ва видеоматериалларни тайёрлайди ҳамда уларни тайёрлаш жараёнида давлат ва нодавлат ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
  • Ахборот ва PR хизмати ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ОАВнинг Агентлик фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади.

Газиев Улуғбек Убайдуллаевич

Шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича юридик бошқарма бошлиғи

law@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-77
  • Юридик бошқармасига раҳбарлик қилиш, Агентлик директорининг қонуний топшириқлари ўзи ва бошқарма ходимлари томонидан ўз вақтида ва аниқ бажарилишини таъминлаш;
  • Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари, шунингдек, унинг идоравий мансуб тузилмаларининг Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан юридик хизматга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;
  • Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини, шу жумладан, қонунчиликка зид бўлган, қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ижрочиларига пухта ишлаш учун қайтариш, ўз эътирозларини асослаган ҳолда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ҳуқуқий хулосалар бериш, раҳбарият топшириғига кўра ёки ўз ташаббуси билан бошқа бўлинмалар билан биргаликда ушбу лойиҳаларни пухта ишлашда қатнашиш;
  • Агентликнинг манфаатдор таркибий бўлинмалари билан биргаликда Агентлик фаолиятига тааллуқли қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш, шунингдек, айрим ҳолларда Агентлик директори топшириғига мувофиқ, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ва бошқа материалларни тайёрлаш учун Марказий аппарат таркибий тузилмалари, ҳудудий бошқармалар ва Агентликнинг тузилмалари томонидан ахборот материалларини тақдим этиш ишини тизимлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

Алибеков Тимур Абдумухторович

Ички аудит хизмати бўлими бошлиғи

Душанба - Жума соат 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-47

Исроилов Дилшодбек Рустамович

Ишлар бошқарувчиси

ud@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-21
  • Ишлар бошқармасига раҳбарлик қилиш, Агентлик директорининг қонуний топшириқларини ўзи ва бошқарма ходимлари томонидан ўз вақтида ва аниқ бажарилишини таъминлаш;
  • Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларидан Ишлар бошқармаси зиммасидаги функционал мажбуриятларни ва Агентлик раҳбарияти топшириқларини бажариш учун зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш;
  • Агентлик ходимлари иш фаолиятини ташкил этишда зарур бўлган асосий воситалар, товар-моддий захираларнинг мавжудлигини таъминлаш;
  • Агентлик таркибий бўлинмаларига Агентликда ўтказиладиган турли тадбирларни ташкиллаштиришда ва ўтказишда кўмаклашиш;
  • Меҳнат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариш, меҳнат интизомига қатьий риоя қилиш;
  • Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя қилиш;
  • Агентликнинг мол-мулкини авайлаб асраш;
  • Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажариш

Қурбоналиев Санжар Сабриддинович

Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив муносабатларни таъминлаш департаменти

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-73
  • давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари, давлат унитар корхоналарининг (кейинги ўринларда давлат улуши мавжуд корхоналар деб юритилади) самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналарда самарали дивиденд сиёсатини олиб бориш;
  • давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг таркибидаги корхоналар тўғрисидаги ҳисоботлар ва ахборот, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан идоралараро электрон ҳужжат айланиши воситасида олинадиган ҳисоботлар асосида таҳлил ва мониторинг қилиш;
  • ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб тузилмалар билан биргаликда Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш.

Астонақулов Музаффар Мухсин ўғли

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режалари, самарадорлик кўрсаткичлари таҳлили бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-51

Шарапов Умиджон Шавкатович

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режалари, самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилишини таҳлил қилиш ва дивиденд сиёсатини юритиш бўлими бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-91

Мухаммадиев Ўктам Шарифович

Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўлими бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-48

Қараев Феруз Фахриддинович

Корпоратив масалалар бўйича корхоналар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-84

Софаров Шухрат Уралович

Давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув ва назорат органларини шакллантириш бўлими бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-89

Раджабов Бахтиёржон Мухаммаджанович

Баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-95
  • баҳолаш фаолиятининг давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаш, мол-мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш;
  • баҳолаш фаолияти соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш;
  • баҳолаш фаолиятини лицензиялаш;
  • баҳоловчиларни сертифкатлаш ва тоифалаш;
  • риэлторларни сертификатлаш;
  • баҳолаш фаолиятига оид халқаро тажрибани ва ҳозирги замон тенденцияларини ўрганиш;
  • иш даврида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш.

Маматов Одилжон Абдугапарович

Тўловга қобилиятсизлик жараёнини юритиш бошқармаси бошлиғи

monitoringdep@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-12

Оҳунов Шохруҳ Баходир ўғли

Давлат активларини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш департаменти бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-23
  • Давлат активларини хусусийлаштириш департаментига раҳбарлик қилиш, Агентлик директорининг қонуний топшириқларини ўзи ва Департамент ходимлари томонидан ўз вақтида ва аниқ бажарилишини таъминлаш;
  • Давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашнинг, шу жумладан уларнинг жозибадорлигини оширишни кўзда тутувчи самарали механизмларни жорий этишда иштирок этиш;
  • Хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активларини жумладан, бозор ва савдо комплексларини сотишдан олдин тайёрлашни амалга ошириш;
  • Давлат активларини жумладан, бозор ва савдо комплексларини хусусийлаштириш масалалари юзасидан Давактив агентлигининг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Агентликнинг давлат активларини бошқариш бўйича тегишли Департаментлари томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқишда қатнашиш ва мазкур дастурлар қабул қилинганидан сўнг уларни амалга оширишда иштирок этиш;
  • Хусусийлаштириш белгиланган давлат активларининг (эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари) жумладан, бозор ва савдо комплексларини сотувчиси функциясини амалга оширишда, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилашда иштирок этиш;
  • Давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотиш бўйича ишларда иштирок этиш;
  • Хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилишда ҳамда хусусийлаштириш белгиланган давлат активларини сотилишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этишда, шу жумладан мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш жараёнида иштирок этиш;
  • Давлат акциялар пакетларини (улушларни) ва бошқа мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиладиган ва фаолият кўрсатаётган хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритиш ишларида иштирок этиш;
  • Давлат активларини хусусийлаштириш бўйича тузиладиган олди-сотди шартномаларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини ташкил этиш;
  • Меҳнат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажариш, меҳнат интизомига қатьий риоя қилиш;
  • Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя қилиш;
  • Агентликнинг мол-мулкини асраб-авайлаш;
  • Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажариш;

Тангриев Санжар Шамсиқулович

Давлат активларини хусусийлаштириш бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-56

Самандаров Талъат Йўлдошевич

Давлат активларини хусусийлаштиришга тайёрлаш бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-67

Ғайбуллоев Аслиддин Фазлиддинович

Давлат активларини сотиш шартномаларини расмийлаштириш ва мониторинг бўлими бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-37

Сатторов Шерзод Эргашович

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 202-21-38

Бобобеков Зохиджон Анарбаевич

Давлат активларининг ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача

Азамов Мухаммад Уктам ўғли

Давлат активларининг реестрини юритиш бўлими бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-19

Нусуров Исмат Нусратович

Чет элдаги давлат мулкларини бошқариш бўлими бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-13

Фазилов Фуркат Анварович

Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи в.в.б.

personnel@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-20-10
  • Замонавий ахборот - коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, кадрларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйишнинг максимал даражада шаффоф ва адолатли тартибини жорий этиш;
  • Илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, менежментнинг замонавий тизимлари асосида кадрлар билан ишлаш механизмини такомиллаштириш;
  • Кадрларни бошқариш соҳасида ходимлар таркибининг сон ва сифат хусусиятлари давлат органлари ва ташкилотлари олдида турган вазифаларга мувофиқ келишига эришиш ва уни сақлаб қолишга йўналтирилган сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;
  • Давлат органлари ва ташкилотларнинг меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжини давлат органлари ва ташкилотлари олдида турган вазифаларга, уларни ривожлантириш стратегияларига, шунингдек, меҳнат бозоридаги ўзгариб бораётган ташқи ва ички конъюнктурага мос равишда қаноатлантириш;
  • Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун мансаб поғоналаридан кўтарилишда меҳнат фаолиятининг ахлоқ-ирода сифатлари, иқтидори ва кўникмаларини объектив баҳолашга асосланган тенг имкониятлар яратиш;
  • Кадрлар салоҳиятини доимий ривожлантириш ва максимал тўлиқ иштирок этишини таъминлаш асосида давлат органлари ва ташкилотлари олдида турган вазифаларга эришишда ҳар бир ходимнинг шахсий ҳиссасини оширишда кўмаклашиш;
  • Давлат фуқаролик хизматчиларида юксак касбий одоб-ахлоқни, коррупцияга қарши туриш маданиятини ва унга тоқат қилиб бўлмайдиган муносабатни шакллантириш бўйича таъсирчан чоралар кўриш;
  • Мунтазам асосда кадрларнинг профессионал даражасини ошириш, бунда уларнинг узлуксиз таълим олишини (соҳага оид ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда), шу жумладан, хорижда ташкил этиш.
  • Кадрлар стратегиясини ишлаб чиқиш ва ходимларни бошқариш жараёнини такомиллаштириш.

Абдурахмонов Улуғбек Одилжонович

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаэнс бўлими бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-44

Сулайманов Файзулла Хабибуллаевич

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи

ict@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-21-28
  • Агентлик тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
  • Жисмоний ва юридик шахсларга тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда инновацияларни жорий этиш;
  • Агентлик тизимида фойдаланиш учун ахборот тизимларини ишлаб чиқишда қатнашиш, уларни синовдан ўтказиш ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш;
  • Агентликнинг маълумотларни узатиш корпоратив тармоғини эксплуатация қилиш;
  • Агентлик ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ўртасида электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш;
  • Агентлик тизимида мавжуд ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлаш;
  • Агентлик ва унинг ҳудудий органларида ахборот хавфсизлиги сиёсати талабларига риоя этилишини таъминлаш.

Кадирова Салтанат Мирбоситовна

Биринчи бўлим

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-68

Сафаров Бекзод Улуғбекович

Халқаро ҳамкорлик ва Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўлими бошлиғи

Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-83

Ғафуров Муроджон Рахимжонович

Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасини юритиш бошқармаси бошлиғи

accounting@davaktiv.uz
Душанба - Жума 09:00 дан 18:00 гача
+998 (71) 259-22-97
  • Бошқарма фаолиятига тааллуқли бўлган масалаларни кўриб чиқишда давлат манфаатларига риоя этишни таъминлаш, услубий материалларни ишлаб чиқиш ва тайёрланган хужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;
  • Бошқарма ходимлари томонидан ички меҳнат тартиби, меҳнат ва ижро интизоми қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
  • Бошқарманинг ходимлари ўртасида ўз қобилиятларини, малакаларини ва вазифаларини бир хил даражада эгаллаш учун ишларни тақсимлаш;
  • Агентлик фаолиятининг муайян устувор йўналишларидан келиб чиқан ҳолда Бошқарма иш режаларини, ходимларнинг шахсий иш режаларини ишлаб чиқиш ва бажарилишини таъминлаш;
  • Келишиш учун тақдим этилган хужжатларни имзолаш;
  • Агентлик раҳбариятиниг буйруқларига мувофиқ хизмат сафарларига бориш;
  • Бошқарма фаолияти билан боғлиқ масалаларни муваффақиятли ҳал этиш учун ўз ваколатлари доирасида Давлат хокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ўзаро хамкорлик қилиш;
  • Юридик ва жисмоний шахсларнинг бошқарма ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан қабул қилинган мурожаатларини юқори сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;
  • Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмалари билан Агентлик раҳбариятининг топшириқлари ва кўрсатмаларини бажариш бўйича белиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;
  • Қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий материалларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда иштирок этиш;
  • Агентлик Ҳайъати ва унинг раиси томонидан баён этилган қарорларнинг бажарилиши устидан кундалик назоратни амалга ошириш;
  • Бошқарма ишини такомиллаштириш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Ҳужжатларнинг Бошқарма номидан келиб чиқадиган тегишли қисмларини кўриш;
  • Агентлик раҳбариятининг кўрсатмалари бошқарма ходимлари томонидан бажарилишини назорат қилиш;
  • Таҳлилий ахборотни сифатли тайёрлашни таъминлаш (шу жумладан ҳудудлар, тармоқлар кесимида);
  • Давлат сирларининг махфийлиги ва расмий маълумотларнинг махфийлиги принципларига риоя қилиш;
  • Бошқарма ходимлари томонидан тайёрланган ҳужжатлар ва ахборотни амалга ошириш ва таҳлил қилиш, унинг тўлиқлиги ва ишончлилигини назорат қилиш;
  • Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)га келиб тушаётган маблағлар ҳисобини юритиш ва назоратини таъминлаш, шунингдек, ҳисоботларда маблағлар ҳаракатини тўғри акс эттириш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорларига асосан давлат активларини сотувидан Жамғармага тушган маблағларни белгиланган тартибда тақсимлашни амалга ошириш;
  • Молия вазирлиги ва бошқа органларга кейинчалик тақдим этиш учун Давлат активларини сотиш ва бошқа манбаалардан тушумлар ҳамда харажатлар тўғрисида ойлик ахборот тайёрлаш;
  • Бажарилган ишлар далолатномаларига мувофиқ қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан тақдим этилган қимматли қоғозлар кўринишида давлат активларини сақлаш ва ҳисобга олиш учун тарифларнинг тўғри қўлланилишини текшириш;
  • Давлат активларини сотиб олиш бўйича муддати ўтган қарздориклар юзасидан харидорларга огоҳлантириш хатлари юборилишини таъминлаш;
  • Агентликнинг юридик бошқармасига сотиб олиш тўловлари буйича муддати ўтган (қарз суммаси, шу жумладан ҳисобланган пеня миқдори) қарздорликларни суд тартибида ундириш учун харидорнинг банк реквизитлари тўғрисида маълумотларни тақдим этиш;
  • Давлат активларини сотиш бўйича олди-сотди шартномалари ва келишув битимларини имзолашда Жамғармага тушумларни тўғри шакллантириш юзасидан иштирок этиш;
  • Молия вазирлиги ғазначиги ва Агентлик ҳудудий бошқармалари тақдим этган дастлабки хужжатлар асосида молиявий ҳисоботларни тайёрлашни назорат қилиш;
  • Агентлик архивига белгиланган тартибда Жамғарма ҳисоботлари ва бошқа хужжатларини сақлаш ва етказиб бериш устидан назоратни амалга ошириш;
  • Директив хужжаларни ўрганиш ва улар билан Бошқарма ходимларини таништириш;
  • Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳудудий органларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан Бошқарма фаолияти йўналиши бўйича Агентликка юклатилган алоҳида функцияларни бажариш бўйича Агентлик раҳбарияти томонидан юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш;
  • Хатлар билан ишлаш ҳамда ахборот ва ҳисоботларни ўз вақтида тайёрлаш;
  • Назорат остида бўлган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш;
  • Бошқарма фаолиятига доир хорижий илғор тажрибаларни ўрганиб бориш;
  • Агентлик раҳбариятининг топшириғига мувофиқ Бошқарма фаолиятига оид ўқув семинарлари, конференциялар, дебатлар, мулоқотлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;
  • Қонун ҳужжатларига, Агентлик директори, Агентлик Ҳайъати қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкинҚ
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech