Ру Ўз O'z En

Фаолият тўғрисидаги низом

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашга ҳам сарфланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашга оид нормалар мазкур Агентлик ташкил этилган санадан бошлаб тадбиқ этилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Я. Хайдаров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,2019 йил 15 май,404-сон

25350 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech