Ру Ўз O'z En

Тарихи

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ташкил этилиш тарихи тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 февралдаги ПФ-337-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш комитети (Давлат мулки комитети)ни ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида” қонунини ижро эта бориб ҳамда республика ҳудудида бозор муносабатларини шакллантириш, тадбиркорлик ва рақобатчиликни рағбатлантириш, унумли меҳнат имкониятларини кучайтириш, шунингдек давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш соҳасида ягона сиёсат ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш комитети ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасини тузиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ бозор муносабатларини шакллантириш шакли сифатида давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 февралдаги 57-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси (Давлат мулк қўмитаси) фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 362-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Пpезидентининг 1994 йил 7 февpалдаги ПФ-758-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқаpиш ва тадбиpкоpликни қўллаб-қувватлаш қўмитасини ташкил этиш тўғpисида”ги Фаpмонига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқаpиш ва тадбиpкоpликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси сифатида ташкил этилган.

Шу билан бирга, мазкур Фармон Фаpмон ижросини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 февралдаги 72-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қбул қилинди.

  1. Мулкни изчиллик билан давлат тасарруфидан чиқариш на хусусийлаштиришни таъминлаш, шу асосда ижтимоий соҳага йўналтирилган кўп тармоқли бозор иқтисодиётини шакллантириш, давлатга дахлдор бўлмаган соҳанинг ролини кучайтириш ва рақобат муҳитни вужудга келтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил
    15 мартдаги ПФ-789-сон “Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини амалга оширишда жавобгарликни кучайтириш ва ишларни ташкил этиш даражасини ошириш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 мартдаги 133-сон қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш, хусусий тадбиркорликни, кичик бизнесни ривожлантиришни фаол қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июлдаги 325-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-3602-сонли Фармони қабул қилиниши муносабати билан ҳамда давлат бошқаруви органлари ўртасида вазифалар, функция ва ваколатлар аниқ белгилаб қўйилишини таъминлаш мақсадида, қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 майдаги ПФ-3603-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг номини ўзгартириш тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг номи Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси деб ўзгартирилди.
  2. Хусусийлаштириш жараёнларини янада фаоллаштириш, давлат мулкини бошқариш самарадорлигини ошириш, шунингдек Давлат мулки қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ–335-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Давлат мулки қўмитаси қайт аташкил этилди.
  3. Бозор иқтисодиётининг асоси бўлмиш давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хусусий мулкчилик кўламини кенгайтириш, монополияга қарши самарали тартиботларни амалга ошириш ҳамда реал рақобатчилик муҳитини шакллантириш, фонд бозори, хусусан, иккиламчи фонд бозорини жадал ривожлантириш, корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон “Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, мазкур фармони билан Монополияга қарши курашиш ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмиталари бирлаштирилиб, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси сифатида ташкил этилди.
  4. Хусусийлаштирилган давлат мулки негизида хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини сифат жиҳатдан ўзгартиришни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини хусусийлаштирилгандан кейин амалий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, ушуб Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси сифатида қайт ташкил этилди.
  5. Институционал ва таркибий ислоҳотларни жадаллик билан амалга ошириш, давлат активларини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш, капитал бозорининг ишончли ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигини ташкил этиш ва унга тугатилаётган Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш марказининг штат бирликлари, шунингдек давлатнинг, шу жумладан хориждаги активларини бошқариш, хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш (хусусан, давлат улушларини сотиш), давлат мулкларини ижарага бериш, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этиш, давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни таъминлаш, мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш ва риэлторларни сертификатлаш бўйича вазифа, функция ва ваколатларини ўтказилди.
31660 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech