“Қува дон маҳсулотлари” АЖ жамият бошқарув раиси лавозимига ТАНЛОВ
эълон қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя қилиш тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24-матрдаги ПҚ-101-сон қарорига ва “Қува дон маҳсулотлари” АЖ Уставига асосан бошварув раиси лавозимига танлов Эълон қилади. Танловга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек танловга иштирок этиш ҳоҳиши бўлган чет эл фуқаролари ҳам таклиф этилади.
НОМЗОДЛАР УЧУН ТАЛАБЛАР:
- Ўзбекистон Республикасида олий техник ёки олий мухандислик иктисодиёт институтлари маълумоти ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан эквивалент тариқасида олий деб тан олинувчи чет эл ўқув юртларини тугатганлик тўғрисидаги гувохномага эга бўлган шахс;
- соха бўйича раҳбарлик лавозимларида иш тажрибаси камида 3 йил;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармоишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тамоилларини ҳамда соҳага ва тадбиркорликка доир қонунчиликни билиши тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш;
- ўз ишига содиқлилик, яратувчанлик, фикрлилик, ташаббускорлик;
- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши;
- компьютер билан ишлашни билиши;
Лавозимда иш тартиби:
Иш тартиби: 5/2, доимий Соат 8-00 дан 18-00 гача.
Хужжатларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофик.
Ойлик маоши: штат жадвалига кўра.
Тақдим қилиниши керак бўлган хужжатлар.
Танловда қатнашиш учун Кузатув кенгаши номига ариза;
Маълумот тўғрисидаги диплом ва хужжат нусхалари;
Фуқаролик паспортидан нусха;
Охирги иш жойидан тавсифнома;
Иш режалари хақида қисқача маълумот;
Иштирокчининг шахсий варақаси.
Манзил: Қува тумани, Сарак кўчаси 23 уй.
Телефон: 99890-301-95-90
Электрон почта манзили: quvadon@bk.ru
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 02.12.2025 йил.