Ру Ўз O'z En

Ҳудудий бошқармалар

Хоразм вилояти

  • 220100, Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй
  • xorazm@davaktiv.uz
  • Душанба - Жума, 09:00-18:00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сонли Фармони ҳамда 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат Активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилган бўлиб, Агентлик ва ҳудудий бошқармаларнинг низоми Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори иловасига асосан тасдиқланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг асосий вазифалари:

  • давлат активларини самарали бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш;
  • ўзига берилган давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқларини амалга ошириш;
  • илғор хорижий тажриба асосида давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув шакл ва усулларини жорий қилиш;
  • уларни бошқаришда кузатув кенгаши ва акциядорларнинг рўлини тубдан оширишдан иборат.

Ҳудудий бошқарма ўз фаолиятини бевосита, шунингдек ҳудудий органлар ва унинг идоравий мансуб тузилмалари, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Ҳудудий бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари ташкилотлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Иш кунлари ва манзиллар:

Иш кунлари: Душанба - Жума

Иш вақти: 09:00-18:00

Тушлик: 13:30-14:30

Манзили: 220100, Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй

E-mail:xorazm@davaktiv.uz

                           

Мурожаат учун телефон рақамлари:

Давлат активларини сотишга тайёрлаш ва сотиш ишларини мувофиқлаштириш бўлими :  (62) 223-08-63

Давлат иштирокидаги корхоналар таҳлили ва корпоратив муносабатлар бўлими:  (62) 223-08-63

Шартномаларни расмийлаштириш ва мониторинги бўлими: (62) 223-08-68

Давлат активлари реестрини юритиш бўлими: (62) 223-08-67

Тўловга қобилиятсизлик жараёнини юритиш бўлими:  (62) 223-08-71

Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўлими: (62) 223-08-71

Хусусийлаштириш ва бошқа манбалардан тушган маблағларнинг хисобини юритиш шўъбаси: (62) 223-08-67

Мурожаатлар билан ишлаш бўйича: (62) 223-08-00

Фаолият йўналишининг натижалари инфографик кўринишида

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech