Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Октябрь 2024

17 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

320 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 27,9 млрд сўм бўлган 243 та лот 34,9 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари: 

  • сони 19 та 
  • бошланғич нархи 18,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 22,8 млрд сўм 
  • Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган бошланғич нархи 4,8 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар бино-иншоотлари 8,1 млрд сўмга сотилди. 

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 22 та 
  • бошланғич нархи 524,6 млн сўм
  • сотилган нархи 559,8 млн сўм 
  • Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 54 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига балансидаги бино 59,4 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари: 

  • сони 113 та 
  • бошланғич нархи 2,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,2 млрд сўм 
  • ер майдони 8 га 
  • Тошкент шаҳар Олмазор туманидан бошланғич нархи 503,5 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 553,9 млн сўмга сотилди. 

Ўтказилган савдоларда 770 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 16,3 трлн сўм бўлган 143 504 та лот савдога қўйилган. 

3640 Чоп этиш