Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Октябрь 2024

15 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

248 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 12,3 млрд сўм бўлган 325 та лот 17,6 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 4 та 
  • бошланғич нархи 2,7 млрд сўм 
  • сотилган нархи 2,9 млрд сўм 
  • Хоразм вилояти, Шовот туманида жойлашган бошланғич нархи 1,5 млрд сўмлик АТ "Халқ Банк" балансидаги қушхона ва тери хом ашёсига ишлов бериш биноси 1,6 млрд сўмга сотилди. 

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 48 та 
  • бошланғич нархи 581,7 млн сўм
  • сотилган нархи 688,4 млн сўм 
  • Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 100,8 млн сўм бўлган Республика Ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилоят филиали балансидаги бино қисми 151,2 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари: 

  • сони 184 та 
  • бошланғич нархи 5,7 млрд сўм 
  • сотилган нархи 8,2 млрд сўм
  • ер майдони 15,4 га
  • Тошкент шаҳар Олмазор туманидан бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2,5 сотих ер участкаси 3,4 млрд сўмга сотилди. 
  • Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан бошланғич нархи 1,1 млрд сўм бўлган умумтаълим мактаби қуриш учун 54 сотих ер участкаси 1,2 млрд сўмга сотилди. 
  • Тошкент шаҳар Олмазор туманидан бошланғич нархи 2,5 млрд сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 2,6 млрд сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 6 та 
  • бошланғич нархи 0,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,5 млрд сўм 

Ўтказилган савдоларда 794 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 16,4 трлн сўм бўлган 143 082 та лот савдога қўйилган.

4643 Чоп этиш