Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Ноябрь 2024

11 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

297 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 55,2 млрд сўм бўлган 822 та лот 78,6 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари:

  • сони 10 та 
  • бошланғич нархи 5,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,4 млрд сўм 
  • Андижон вилояти Балиқчи туманида жойлашган бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги собиқ ҳарбий шаҳарча бино-иншоотлари 1,9 млрд сўмга сотилди. 

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари: 

  • сони 14 та 
  • бошланғич нархи 5,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,3 млрд сўм 
  • Сирдарё вилояти Гулистон туманида жойлашган бошланғич нархи 504 млн сўм бўлган "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ балансидаги умумий овқатланиш биноси 554,4 млн сўмга сотилди. 

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 25 та 
  • бошланғич нархи 750,8 млн сўм
  • сотилган нархи 1,7 млрд сўм 
  • Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 159,8 млн сўм бўлган Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавсизлиги департаменти йўл харакати хавсизлиги хизмати балансидаги автодром ҳудуди 495,5 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари:

  • сони 280 та 
  • бошланғич нархи 16,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 33,5 млрд сўм
  • ер майдони 26,3 га 
  • Навоий вилояти Навоий шаҳридан бошланғич нархи 1,6 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 1,1 гектар ер участкаси 11,6 млрд сўмга сотилди. 

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси: 

  • сони 249 та 
  • бошланғич нарх 3,9 млрд сўм
  • сотилган нарх 4,4 млрд сўм
  • ер майдони 352,7 га 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 101 та 
  • бошланғич нархи 16,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 19,2 млрд сўм 
  • Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан бошланғич нархи 162 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой биносидаги хонадон 624,3 млн сўмга сотилди. 

Ўтказилган савдоларда 2 379 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 15,9 трлн сўм бўлган 144 960 та лот савдога қўйилган.

767 Чоп этиш