Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Декабрь 2024

“Avto Climate Control” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёни юзасидан ахборот

Давактив агентлигининг жорий йил 4 ноябрдаги Avto Climate Control” МЧЖнинг 100% давлат улушини (кейинги ўринларда – “Актив”) cотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш босқичи тўғрисидаги эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.

Давактив агентлиги талабгорларни мажбуриятга эга бўлган тижорат таклифларини тайёрлашда Активни молия-хўжалик фаолиятини комплекс таҳлил қилиш учун қўшимча муддат бериш тўғрисидаги мурожаатларига мувофиқ, хусусийлаштириш бўйича консультант "Portfolio Investments" компаниясининг тавсиясига асосан, барча талабгорларга Активни сотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш муддатини 2024 йил 30 декабрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, Консультант томонидан рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида савдо жараёнларига янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ишлари параллел равишда амалга оширилади ва Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Expression of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш давом эттирилади.

Активни хусусийлаштириш жараёнининг Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш босқичи тўғрисидаги аввал чоп этилган эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Дисклеймер

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги ва "Portfolio Investments"нинг Активни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва "Portfolio Investments" ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай муносабатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор томонлар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги ва "Portfolio Investments" томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(iv) ва/ёки исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Савдога тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

2253 Чоп этиш