Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Ноябрь 2024

Дон корхоналаридаги давлат улуши бўйича савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Давлат активларини бошқариш агентлиги маҳаллий ва хорижий инвесторларни “Қува дон маҳсулотлари” АЖ устав капиталидаги 51,0 фоиз ҳамда “Хоразм дон маҳсулотлари” АЖ устав капиталидаги 92,2 фоиз давлат акция пакетини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори доирасида мазкур давлат акция пакетлари қуйидаги шартлар асосида 2024 йил 6 декабрда “Тошкент РФБ” АЖда биржа савдоларига қўйилади:

  • камида 5 йил давомида дон корхонасининг асосий фаолият турини сақлаб қолиш;
  • мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик;
  • қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш.

Давлат акция пакетларини “Тошкент РФБ” АЖда биржа савдоларига чиқариш мақсадида “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ инвестиция воситачиси сифатида танлаб олинган.

“Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ бўйича қисқа маълумот:

  • Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй
  • Телефон рақами: +99871-267-35-20
  • Электрон почта: info@ndvakt.uz
  • Веб-сайти: www.msbu.uz

Ҳурматли маҳаллий ва хорижий инвесторлар! Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда, Давактив агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: +99871-259-21-37, 1082 (қисқа рақами).

Давлат акция пакетлари тўғрисида маълумот

 

“Қува дон маҳсулотлари” АЖ

“Хоразм дон маҳсулотлари” АЖ 

Сотиладиган акциялар

51,0 фоиз

92,2 фоиз

Эмитентнинг фаолият соҳаси

Тегирмон – ёрма саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш

Тегирмон – ёрма саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш

Сотиладиган акцияларнинг умумий сони

747 226 дона
(оддий) акция

10 735 138 дона
(оддий) акция

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи

20 048 023 600 сўм

29 683 871 663 сўм

Битта акция пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи

26 829,9 сўм

2 765,1 сўм

Эмитентнинг устав фонди миқдори

571 408 110 сўм

1 163 945 200 сўм

Лотлар сони

1 та

1 та

 

2766 Чоп этиш