Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Сентябрь 2024

9 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

621 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 71,8 млрд сўм бўлган 461 та лот 89,7 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 8 та
  • бошланғич нархи 3,2 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,8 млрд сўм

Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган бошланғич нархи 548,3 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги меҳмонхона бино-иншоотлари 1,6 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар активлари:

  • сони 13 та
  • бошланғич нархи 3,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,8 млрд сўм

Жиззах вилояти Пахтакор туманида жойлашган бошланғич нархи 858,7 млн сўм бўлган “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ балансидаги нотурар жой 2,5 млрд сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 251 та
  • бошланғич нархи 37,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 44,2 млрд сўм
  • ер майдони 17,5 га

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан бошланғич нархи 23,9 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 45 сотих ер участкаси 26,3 млрд сўмга сотилди.

Сурхондарё вилояти Денов туманидан бошланғич нархи 11,5 млрд сўм бўлган йирик универсал ва ихтисослаштирилган дўконлар, супермаркетлар, ресторанлар, меҳмонхона, офис ва кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 1,73 гектар ер участкаси 12 млрд сўмга сотилди.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидан бошланғич нархи 338,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1 сотих ер участкаси 915,2 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 6 та
  • бошланғич нарх 228 млн сўм
  • сотилган нарх 742 млн сўм
  • ер майдони 13,5 га

Суд ва бошқа ижро ҳужжатлари бўйича мулклар:

  • сони 91 та
  • бошланғич нархи 22,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 29,2 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 599 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 14,9 трлн сўм бўлган 143 932 та лот савдога қўйилган.

804 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech