Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Ноябрь 2020

8 ноябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

465 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 37,5 млрд сўм бўлган 365 та лот 51,3 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари: 

  • сони 2 та 
  • бошланғич нархи 218 млн сўм 
  • сотилган нархи 240 млн сўм 
  • Қорақалпоғстон Республикаси Қўнғирот туманида жойлашган бошланғич нархи 112,2 млн сўм бўлган Қўнғирот тумани ҳокимлиги балансидаги бўш турган бино-иншоотлар 123,4 млн сўмга сотилди. 

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 11 та 
  • бошланғич нархи 245,4 млн сўм
  • сотилган нархи 505,3 млн сўм 
  • Наманган вилояти Наманган шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 133,5 млн сўм бўлган Наманган вилояти ёшлар ишлари бошқармаси балансидаги техник ер майдони 160,2 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари:

  • сони 161 та 
  • бошланғич нархи 11,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 19,3 млрд сўм
  • ер майдони 8 га 
  • Тошкент шаҳар Юнусобод туманидан бошланғич нархи 8,9 млрд сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 17 сотих ер участкаси 16,1 млрд сўмга сотилди. 

Кўчма савдо жойлари: 

  • сони 42 та 
  • бошланғич нархи 19 млн сўм
  • сотилган нархи 108 млн сўм 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида: 

  • сони 133 та 
  • бошланғич нархи 24,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 30,2 млрд сўм 
  • Навоий вилояти Навоий шаҳридан бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган миллий таомлар чойхонаси биноси 3,7 млрд сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 1 472 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 16,3 трлн сўм бўлган 146 276 та лот савдога қўйилган.

741 Чоп этиш