680 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 74,4 млрд сўм бўлган 285 та лот 95,9 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 2 та
- бошланғич нархи 217 млн сўм
- сотилган нархи 239 млн сўм
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 170,2 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино 187,3 млн сўмга сотилди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 7 та
- бошланғич нархи 54,9 млрд сўм
- сотилган нархи 66,4 млрд сўм
Фарғона вилояти Данғара туманида жойлашган бошланғич нархи 24,5 млрд сўм бўлган “Асакабанк" АЖ балансидаги иссиқхона бино ва иншоотлари комплекси 34,3 млрд сўмга сотилди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 33 та
- бошланғич нархи 152,1 млн сўм
- сотилган нархи 389,3 млн сўм
Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 6,9 млн сўм бўлган ихтисослаштирилган мактаб балансидаги бўш турган бино 60 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 115 та
- бошланғич нархи 16,8 млрд сўм
- сотилган нархи 24,2 млрд сўм
- ер майдони 57,2 га
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан бошланғич нархи 2,5 млрд сўм бўлган ёғочни қайта ишлаш, пульпа ва қоғоз саноати объектлари қуриш учун 13 гектар ер участкаси 2,7 млрд сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- сони 95 та
- бошланғич нархи 32 млн сўм
- сотилган нархи 252 млн сўм
Ўтказилган савдоларда 832 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 16,1 трлн сўм бўлган 146 483 та лот савдога қўйилган.