Объявления от предприятий с государственным участием

← К списку
Дата публикации 23.07.2020

"Қашқадарёнефтгазишчитаъминот" АЖ

Текст объявления

“Қашқадарёнефтгазишчитаъминот” АЖ бошқарув раиси лавозимига ТАНЛОВ эълонқилади.

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя қилиш тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва “Қашқадарёнефтгазишчитаъминот ” АЖ Уставига асосан Бошқарув раиси лавозимига танлов эълон қилади. Танловга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек танловга иштирок этиш хохиши бўлган чет эл фуқаролари ҳам таклиф этилади.

НОМЗОДЛАР УЧУН ТАЛАБЛАР:

- Олий маълумотли бўлиш;

- Ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш сохаси бўйича рахбарлик лавозимларида иш тажрибаси камида 3 йил;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда корпоратив бошқарув тизими тўғрисида маълумотга эга бўлиш;

- ўзишига содиқлилик, яратувчанлик, фикрлилик, ташаббускорлик;

- ўзбектилинимукаммалбилиши;

Қуйидаги шахслар номзод бўлиши мумкин эмас:

-АЖ нинг ижро органи бўлган, юридик шахснинг таъсисчисси ёки унинг коллегиал ижро органи аъзоси бўлган даврда ушбу шахснинг айби билан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун ушбу лицензия бекор қилинганига уч йил тўлмаган шахслар;

-Иқтисодий ва бошқарув тартибига қарши жиноятлари учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги мавжуд шахслар;

- КК аъзолари ёки АЖ раҳбарларининг қариндошлари.

Лавозимдаиштартиби:

Иштартиби: 5/2, доимий Соат 9-00 дан 18-00 гача.

Хужжатларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофик.

Ойлик маоши: штат жадвалига кўра.

Тақдим қилиниши керак бўлган хужжатлар.

Танловда қатнашиш учун Кузатув кенгаши номига ариза;

Маълумоти тўғрисидаги диплом ва хужжат нусхалари;

Фуқаролик паспортида ннусха;

Иш режалари хақида қисқача маълумот;

Иштирокчининг шахсий варақаси.

Манзил: Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Шўртан қўрғони .

Телефон:(+99891-632-00-88)- Жамият хуқуқшуноси.

Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 30 июль соат 17:00 гача.

Барча тақдим қилинган хужжатлар жамиятнинг Кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан 03.08.2020 йилда кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.

17.07.2020