«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ички аудитор лавозимига меҳнат шартномаси асосида ишга таклиф этади.
Ички аудиторнинг асосий вазифалари:
- кузатув кенгашини ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича Жамият ва филиаллари фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;
- ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Жамият бошқарув органларига тавсияларни киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.
Ички аудиторнинг асосий функциялари:
- ҳар йили тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича);
- тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;
- бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда Жамиятнинг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари бўйича маслаҳатлар бериш;
- техник топшириқларни ишлаб чиқишда, аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик текширишларини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайёрлашда Жамиятнинг кузатув кенгашига кўмаклашиш;
- Жамиятнинг шуъба хўжалик жамиятлари ички аудит хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва заруратга қараб уларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш.
Талаблар:
Олий (иқтисодий) маълумот, қўшимча махсус тайёргарлик, камида 3 йил ички аудиторлик иш стажига, шу жумладан ички аудитор сертификатига эга.
Мурожаат учун телефон: (55) 508-02-02 (110)
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ сизни аҳил жамоасига таклиф этади.