“UzGasTrade” АЖ бошқарув раисининг молия-иқтисодиёт ва трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига қўйиладиган малакавий талаблар:
I. Номзодга қўйиладиган малакавий талаблар:
1) Олий маълумотга эга бўлиш (диплом мутахассислиги бўйича: молия ва кредит, бухгалтерия ва ҳисоб). “MBA” даражасига эга бўлган талабгорларга афзаллик берилади;
2) Йирик давлат корхона фаолият юритаётган соҳада молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи билан боғлиқ бир ёки бир нечта бўлимларда камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиш. Номзод молия фаолияти соҳасида камида беш йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
3) Стратегик режалаштириш кўникмаларига эга бўлиш;
4) Трансформация жараёнини бошқариш кўникмаларига эга бўлиш;
3) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлар бўйича чуқур тушунчага эга бўлиш;
5) Молиявий ва операцион рискларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш кўникмаларига эга бўлиш;
6) Лойиҳа бошқаруви стандартлари ва методологиялари бўйича тушунчага эга бўлиш;
7) ERP тизимлари бўйича тушунчага эга бўлиш;
8) “Катта тўртлик” халқаро аудит-консалтинг компанияларида иш тажрибасига эга бўлиш ҳамда “CIMA”, “ACCA”, “CFA”, “CIA” сертификатига эга бўлган талабгорларга афзалликлар берилади.
II. Номзоддан қуйидагилар талаб этилади:
- корхонанинг молиявий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва уни соғломлаштириш/барқарорлигини ошириш юзасидан режа ишлаб чиқиш;
- икки ой муддатда корхонанинг амалдаги молиявий ҳолати бўйича кузатув кенгашига батафсил ҳисобот ва хулосани ва асосий молиявий кўрсаткичларни яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
- молиявий хизмат таркибий бўлинмасида кадрлар салоҳиятини кўриб чиқиш ва уни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- халқаро бозорларда узоқ муддатли ва арзон молия манбаларини жалб қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш;
- бизнес-режа ижросини назорат қилиш ва бошқарув органларига шаффоф ҳисобот киритиб бориш.
- Стратегик ва операцион молиявий режаларни, шу жумладан, узоқ ва қисқа муддатли прогнозларни ишлаб чиқиш;
- Ликвидлиликни бошқариш (ликвидлиликни режалаштириш ва назорат қилиш);
- Инвестиция лойиҳаларини баҳолаш ва устуворларини аниқлаш амалиётини жорий этиш;
- MHXSасосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиш ва давр якунлари бўйича молиявий ҳисоботларни MHXSасосида тайёрлашни амалиётини жорий этиш.
Танлов www.uzgastrade.uz сайтида жойлаштирилган “UZGASTRADE” АЖ бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлар лавозимига танлов ўтказиш ва номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги Низомига асосан ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун таклифлар муҳрланган конвертда қуйидаги манзилга Тошкент вақти билан 2025 йил 17 январь куни соат 18:00 гача юборилиши керак: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси 32А уй.
Е-mail: info@uzgastrade.uz
Мурожаат учун телефон: (55) 506-05-06 (ички: 214).