«Ховос дон маҳсулотлари” АЖ бошқарув органи раиси ва директорлар лавозимига номзодларни танлаш бўйича танлов эълон қилади!
Давлат активларини бошқариш агентлиги Қонунчилик талабларига асосан, Сирдарё вилояти, Ховос туманида жойлашган “Ховос дон маҳсулотлари” АЖ бошқарув раиси, ишлаб чичиқариш махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалри бўйича директор ва молия ва сотиш бўйича директор лавозимларига номзодлар тавсия этиш учун танлов эълон қилади.
Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет эл давлатлари фуқаролари иштирок этиш мумкин.
1.Номзодларга қуйидаги умумий талаблар:
-иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги мухандислиги ёхуд юридик мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
-раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш сохасидаги рахбарлик (директор, мухандис, бош механик, цех бошлиғи)лавозимларида камида 3 (уч) йил йиллик иш стажига эга бўлиш;
-технологик ва автоматлаштирилган, шу жумладан ун, омухта ем, нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш асбоб-ускунларини ишлатиш тажрибасига эга бўлган шахслар;
-ишни ташкил қилиш, бухгалтерия хисоботларини чуқур билиши, счет параметрлари тартибини юритиш ва ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш бўйича замонавий бозор кўникмаларини ва шаклларини тадбиқ этиш билимларига эка бўлиши шарт;
-иқтисодиёт сохасида жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланган судланганлиги тугалдамаганлиги мавжуд бўлмаслик;
-юридик шахс банкрот деб эълон қилинган пайтда ва эътироф этилгандан пайтдан бошлаб 2 (икки) йил ўтган бўлса, якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажармаган ёки коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирмаган шахслар;
-юксак муомила маданиятига , интизомлилик,талабчанлик ва принципиалликка эга бўлиш;
2.Тил билиш.
Резидентлар учун:
Ўзбек тили-эркин мулоқот, рус тили, инглиз тили ва бошыа тиллар олыишланади;
Норезидентлар учун:
Рус тили - эркин, мулоқот ўзбек тили;
Комьютер билимдонлиги: MS Office.
3.Хизмат мажбуриятлари:
-жамиятнинг жорий фаолиятига ва ривожланиш дастурларининг ишлаб чиқишини ташкил этиш хамда уларни сўзсиз бажарилишини назорат қилиш ишларига рахбарлик қилиш;
-жамият молия-хўжалик фаолиятини яхшилаш, шартномавий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш;
-жамият томонидан ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилиш;
-ишчиларнинг меҳнат шароитининг хавфсизлигини ва ижтимоий химояланиш кафолатларини таъминлаш;
-солиқлар ва давлат бюжети, дивидент, иш хақи ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўланишини таъминлаш бориш;
-амалдаги қонунчилик ва корхона ички меёрий хужжатлари талабларига қаьтий риоя қилиш;
4. Ишнинг асосий шартлари.
Иш тартиби: 5/2 соат 8-00 дан 17-00 гача.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат Кодекси бўйича расмийлаштирилади.
4.1 Иш хақи: штатлар жадвалига мувофиқ, жамият Низоми ва бозор механизмлари (КПИ натижалари) асосида тўланадиган мукофот пуллари хисобга олинган ҳолда.
5.Танловда хужжат топшириш тартиблари:
5.1 Ўз қўллари билан ёзилган ариза;
5.2 Автобиография;
5.3 Касбий маълумоти, иш стажи ва малакасини тасдиқловчи хужжатлар ёки сертификат;
5.4 Алоқа учун маълумотлар;
5.5 Расм 3х4 4 дона.
5.6 Меҳнат дафтарчаси.
Танлов хужжатларини топширишларининг охирги муддати –эълон берилган санадан 15 кун.
Танлов ўтказиш муддати-танловга хужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг 3 кун.
Танлов таклифлари ва хужжатлар ёпиқ конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган холда тақдим қилинади.
Хужжатлар қабул қилиш манзили: Сирдарё вилояти, Гулистон шахар Давактив агентлиги Сирдарё вилояти худудий бошқармаси. Маълумот учун телфонлар +998972757002. Хужжатларни қабул қилиш муддатининг тугаши 26 август 2024 йил соат 17-00. Маълумотлар олиш учун телефон: +998972782212.
Кузатув кенгаши.